2010 йилда солиқ солишдаги янгиликлар

10.03.2010

Жорий йилнинг 22 декабрида муҳим ҳужжат – Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» қарори (ПҚ-1245-сон) имзоланди*

Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқ 2010 йилда Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсати хўжалик юритувчи субъектларга солиқ юкини янада камайтириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни рағбатлантириш, фуқароларнинг даромадларини ошириш ва уларнинг харид салоҳиятини кўпайтириш, солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш ва такомиллаштиришга қаратилади.

- 2010 йилда фойда солиғининг базавий ставкаси 10%дан 9%га пасайтирилади. Ставкани бир фоизга камайтириш туфайли келаси йили қарийб 52 млрд сўм корхоналар тасарруфида қолади, бу эса уларга ишлаб чиқаришни кенгайтириш, модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни жадаллаштириш, ходимлар иш ҳақини ошириш имкониятини беради.
Тижорат банклари ва аукционлар ўтказишдан, гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланишга лицензияси бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад оладиган юридик шахслар учун тегишинча 15% ва 35% миқдорида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари сақланган.
қарорда гастроль-концерт фаолиятини амалга оширадиган шахслар фаолиятини тартибга солиш ҳам назарда тутилган – уни амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар бериш тартиби қайта кўриб чиқилган: у фақат ижрочи жисмоний шахслар ва ижодий жамоалар – юридик шахсларга берилади.
Товарлар, ишлар, хизматлар экспортининг улуши қуйидаги ҳажмларни ташкил этадиган экспортчи корхоналар учун юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёз ва уни қўллаш тартиби сақланади:
реализациянинг умумий ҳажмида 15%дан 30%га қадар бўлганда – белгиланган ставка 30%га пасайтирилади;
реализациянинг умумий ҳажмида 30% ва ундан кўп бўлганда – белгиланган ставка 50%га пасайтирилади.
Шунингдек хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари учун пластик карталарни қўллаб ҳақи тўланган кўрсатилган хизматлар ҳажми бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари 10%га
пасайтириладиган тартиб сақланиб қолди.

- Жисмоний шахсларнинг даромадларига солиқ юкини камайтириш, аҳоли даромадларини кўпайтириш ва харид қобилиятини ошириш мақсадида 2010 йил 1 январдан бошлаб солиқ солишнинг биринчи шкаласи бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаси 12%дан 11%га пасайтирилиб, солиқ суммасидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига бир фоизлик бадалларни ўтказиш сақлаб қолинди.

- қўшилган қиймат солиғи ставкаси 2010 йилда сақлаб қолинди ва 20%ни ташкил қилади. 

- қарорда акциз солиғининг айрим ставкаларини индексациялаш назарда тутилган:

  • пиво, фильтрли сигареталар, алкоголли маҳсулот, спиртга – 25%га;
  • фильтрсиз сигареталар ва папиросларга – 50%га.

2010 йил 1 январдан бошлаб ўсимлик ёғи ва алкоголли маҳсулотлар бўйича акциз солиғи тўлалигича бюджетга ўтказилиши керак. Илгари унинг бир қисми «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси ва «Ўзвиносаноатхолдинг» компанияси тасарруфида қолар эди.

- қарор билан ягона солиқ тўловининг базавий ставкаси 8%дан 7%гача пасайтирилди. Бу солиқ юкини камайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг жадал ривожланишини рағбатлантиришга йўналтирилган.
Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ягона солиқ тўлови ставкалари сақланган. Улгуржи савдо корхоналари учун (улгуржи дорихона ташкилотлари, шунингдек Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси тизимига кирадиган ихтисослашган улгуржи база-конторалардан ташқари) ҳар бир ўтказилган савдо операциясидан келиб тушадиган тушум суммасидан 5% миқдорида ягона солиқ тўлови бўйича бўнак тўловларини тўлаш тартиби жорий этилади.
Тўловчиларнинг айрим тоифалари – лотереяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширадиган корхоналар (мазкур фаолият тури доирасида – 33%) ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар (50%) учун ягона солиқ тўлови ставкалари сақланди.

- Ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун ер солиғи ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 1,15 бараварга индексацияланди.

- Бир жинсли фойдали қазилмаларнинг айрим гуруҳлари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини бирхиллаштириш ва мақбуллаштириш назарда тутилди.

- қўшимча фойда солиғининг барча тўловчилари учун солиқ ставкаси 50% миқдорида белгиланди. Бунда қўшимча фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани белгилаш учун амалдаги ҳисоб-китоб нархлари сақланди. Ґисоб-китоб нархини 1 тонна учун 80 000 сўм ва солиқ ставкасини 50% қилиб белгилаган ҳолда клинкерга қўшимча фойда солиғи жорий этилади.
Солиқ кодексига мувофиқ ер қаъридан фойдаланувчилар фойдали қазилмаларни излаш, разведка қилиш ва қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун, шунингдек фойдали қазилмалар конларининг ҳар бир тижоратбоп топилмаси учун бонуслар (бир марталик тўловлар) тўлашлари керак. Пқ-1245-сон қарор билан бонусларнинг қуйидаги ставкалари белгиланган:
имзоли бонус – фойдали қазилманинг турига боғлиқ ҳолда ЭКИҐнинг 100 бараваридан 10 000 бараваригача;
тижоратбоп топилма бонуси – тасдиқланган қазиб олинадиган захиралар ҳажми қийматининг 0,1%и.
қарорда назарда тутилишича, бонусларни, агар ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларида мазкур мажбуриятлар назарда тутилган бўлса, 2010 йил 1 январга қадар фойдали қазилмаларни қазиб олиш ёки геологик ўрганиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия олган ер қаъридан фойдаланувчилар ҳам тўлайдилар.

- Фермер хўжаликларининг ер ресурсларидан янада самарали ва оқилона фойдаланишини рағбатлантириш мақсадида ушбу тўловчилар учун ягона ер солиғи ставкаси қишлоқ хўжалиги ерлари меъёрий қийматининг 3,5%идан 5%игача оширилди. Шуни таъкидлаш лозимки, Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» қарори (2007 йил 31 октябрдаги Пқ-718-сон) билан белгиландики: ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун фойдаланиладиган Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбаларидан бири қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари тўлайдиган ягона ер солиғи бўйича тегишли тушумлар ҳисобланади.

- Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси 3,5% миқдорида сақланиб, экспортчи корхоналар учун пасайтирувчи ставкалар ва меъёрий муддатларда ўрнатилмаган ускуналар учун ставканинг икки баравар бўлиши ўзгартирилмай қолдирилди.
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси мол-мулк инвентаризация қийматининг 0,5%и миқдорида сақланди. Бунда 2010 йил  январь ҳолати бўйича жисмоний шахслар мол-мулкининг инвентаризация қийматини 1,1 бараварга индексациялаш назарда тутилган.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари ставкаси 3,5%дан 4%га, мажбурий ажратмалар ставкаси эса 1%дан 1,5%га оширилди.
Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ставкаси 1%дан 0,5%га камайтирилди.
Ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25% миқдорида белгиланди. Бунда ЯИТнинг базавий миқдоридан келиб чиқиб ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби сақланади.
Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 2009 йил даражасида қолади.
қарорда якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаларини бирхиллаштириш ва мақбуллаштириш назарда тутилган.
Фақат юридик шахслар амалга оширадиган фаолият турларининг рўйхати янги импорт автомобилларининг чакана савдоси билан тўлдирилди. Бунда назарда тутилишича, у билан шуғулланадиган юридик шахслар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг расмий дилерлари бўлишлари керак.
Лицензия олиш чоғида чиқимларни қисқартириш мақсадида автомобиль транспортида йўловчилар ва юкларни ташиш ҳуқуқига лицензия берганлик учун давлат божи ставкалари ўртача 1,4 баравар (ташишлар турига боғлиқ ҳолда 1,1 баравардан 3,6 бараваргача) пасайтирилиб, уларнинг миқдорлари доллар эквивалентида белгиланди. Уларни белгилаётганда автомобилда ташишларни лицензиялаш соҳасидаги халқаро тажриба ҳисобга олинди.
қуйидаги ҳужжатларда назарда тутилган имтиёзларнинг амал қилиши 2015 йил 1 январгача узайтирилди:
Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» қарори (1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон) 4-бандида;
Вазирлар Маҳкамасининг «2001–2002 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида» қарори (2001 йил 12 июндаги 250-сон) 9-бандида. Ушбу чоралар бюджет ташкилотлари кўрсатадиган пулли хизматларни ривожлантиришга ҳамда уларнинг ва олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга имкон яратади.
Фаолиятнинг ўхшаш турларини амалга ошираётган ташкилотларга тенг шароитлар яратиш, шунингдек солиқ маслаҳатлари бериш бўйича хизматлар бозорини ривожлантиришни рағбатлантириш учун Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида 2006–2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори (2006 йил 17 апрелдаги Пқ-325-сон) билан берилган имтиёзларнинг амал қилиши солиқ маслаҳатчилари ташкилотларига ҳам татбиқ этилди.

 

Источник: Государственный налоговый комитет

Похожие новости
“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг махсус бўлими очилди

09.09.2019

“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг махсус бўлими очилди

Muvaffaqiyatli mikromoliyalash kaliti: yanada yaxshi natijalarga erishish uchun boshqarish san`ati

14.02.2011

Muvaffaqiyatli mikromoliyalash kaliti: yanada yaxshi natijalarga erishish uchun boshqarish san`ati

Муваффақиятли микромолиялаш калити: янада яхши натижаларга эришиш учун бошқариш санъати

11.02.2011

Муваффақиятли микромолиялаш калити: янада яхши натижаларга эришиш учун бошқариш санъати



Система Orphus