"Микрокредитбанк": хизмат турлари кенгаймоқда

02.04.2008

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2007 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2008 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида банк-молия тизимида изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самараларини бераётганиалоҳида таъкидланди.

Ҳозирги кунда 33 мингдан ортиқ акциядорга эга "Микрокредитбанк" ўзининг саксонга яқин филиали ва 270 минибанки орқали аҳолига кўплаб турдаги банк хизматлари кўрсатмоқда.

"Микрокредитбанк" бошқаруви раиси Ж.Сайфуддиновнинг таъкидлашича, хусусий бизнесни рағбатлантиришда молиявий ёрдам кўрсатишга ихтисослашган мазкур банк томонидан 2007 йилда тадбиркорларга 56 миллиард сўмлик кредит берилган. Бу 2006 йилдагига нисбатан 2,2 баробар кўп демакдир. Ана шундай ёрдамлар туфайли 40 мингдан ортиқ янги иш ўрни очилди.

Банк Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан ҳамкорликда Жиззах, Навоий, Самарқанд, Наманган, Фарғона вилоятларида фаолият юритаётган фермер аёлларга, айниқса, фаол микромолиявий хизматлар кўрсатмоқда.

Мамлакатимизда банклар ўртасида соғлом рақобатнинг кучайиши уларни ўз мижозлари учун янгидан-янги қулайликларни тезкор жорий этишга ундайди. "Микрокредитбанк"нинг хизмат доираси ҳам кундан-кунга кенгайиб бораётир. Бунда аҳоли ҳамда хўжалик юритувчи субектларнинг турли хил молиявий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган истеъмол кредити муҳим ўрин тутади.

Шу мақсадда салкам 8,5 минг оилага имтиёзли микрокредитлар ажратилди. Шунингдек, уй-рўзғор жиҳозлари ва маиший техника воситалари сотиб олиш, тўй маросимларини ўтказиш учун беш миллиард сўмлик имтиёзли истеъмол кредитлари берилди.

Президентимизнинг 2007 йил 21 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида 2010 йилгача бўлган даврда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори жойларда аҳолига замонавий ва сифатли сервис хизмати турларини кенгайтиришда муҳим омил бўлаётир. Банк 2007 йилда ушбу мақсадда 7,6 миллиард сўм миқдорида хизматлар кўрсатди.

Ўтган йили банк томонидан халқаро молия институтларининг имтиёзли кредит линиялари ва грантларини жалб этиш борасида ҳам қатор тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, БМТ Ривожланиш дастури билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг икки туманида кичик грантлар бўйича ажратилган маблағ тўлиқ ўзлаштирилди.

Тадбирда банкнинг мамлакатимизда бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, аҳолига кўрсатилаётган банк хизмати турларини янада кўпайтириш ва сифатини яхшилаш ҳамда оилалар учун ишончли даромад манбалари яратиш борасидаги ишлар кўламини янада кенгайтиришга доир вазифалари белгилаб олинди.


Uzreport.com дан олинди


Похожие новости
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

04.09.2009

«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

04.09.2009

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади

04.09.2009

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади



Система Orphus