Кредит бюролари: истиқболлар ва ривожланиш йўллари

28.04.2008
  Ушбу қонун берилаётган кредитларни қайтариш тизимининг самарадорлигини яхшилашга ҳамда унинг хавфсизлигини таъминлашга катта таъсир кўрсатиши керак. Кредит бюролари тизимини яратиш энг аввало банкларни, кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотларини бўлажак қарз олувчи ҳақидаги барча зарур ахборот билан таъминлаш имконини беради. Давр илгари сурган вазифаларни амалга ошириш учун Микромолиявий ташкилотлар ва кредит уюшмалари миллий ассоциацияси Иқтисодий тадқиқотлар маркази билан биргаликда Ўзбекистон кредит уюшмалари вакилларининг кредитлаш соҳасидаги халқаро экспертлар билан бир қатор учрашувларини ташкил этди. Учрашувлар асносида уларнинг иштирокчилари республика учун кредит бюролари тизимини яратиш зарурлигини, бу иш ахборотнинг хавфсизлигини оптимал назорат қилиш, шунингдек ягона бошқарув стратегиясини шакллантириш ва амалга ошириш имконини беришини кўрсатиб ўтдилар. - Бюролар бир томондан банклар, микрокредит ташкилотлари, кредит уюшмалари билан, иккинчи томондан қарз олувчилар ўртасида ўзига хос ахборот воситачилари бўладилар, – деб ҳикоя қилди Микромолиявий ташкилотлар ва кредит уюшмалари миллий ассоциациясининг кредит уюшмалари бўйича директори Баҳром КОМИЛОВ. – Бюро хизматлари иккала томон учун ҳам фойдалидир, чунки кредит берувчилар қарз олувчининг даромадлари, харажатлари, мулки ва ҳисобварақлари ҳақида реал ахборот оладиларки, бу кредитлаш жараёнида туғиладиган хатарларни, бўлажак мижозларни текшириш харажатларини анча камайтиради, демак, кредитлаш ставкасининг қисқаришига таъсир кўрсатади. Кредит олувчи эса, ўз навбатида, ссуда олишнинг соддалаштирилган шаклидан фойдаланади. Кейинчалик, қарз олувчи ҳақида ахборот тўпланиб борган сари унинг иккала томон учун ҳам фойдаланиш қулай бўлган шахсий кредит тарихи яратиб борилади. Ўзбекистонда истеъмолни ҳамда кичик ва ўрта бизнесни кредитлаш жадал ривожланиб бораётганлиги хатарларнинг кўпайишига олиб келмоқда. Шубҳасиз, бўлажак қарз олувчилар ҳақидаги маълумотномалардан фойдаланиш ушбу секторнинг қарор топиш динамикасида кредит берувчилар учун ижобий рол ўйнаши мумкин. Кредит олувчи учун яхши кредит обрўига эга бўлиш муҳим бўлиб қолади. Бу обрў майда қарзларни арзонлаштириш учун ҳам гаров бўлиб хизмат қилиши мумкин. Кейинчалик кредит бюролари ривожлангач, бутун дунёда муваффақият билан фойдаланиб келинаётган скоринг моделини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу модел қарз олувчига таъриф берадиган ва унинг кредит қобилиятини аниқлаш имконини берадиган турли мезонлар ва аломатларни баҳолашни назарда тутади.

Бахтиёр УМАРОВ.

"Банк ахборотномаси"
Похожие новости
Кредит уюшмалари Ассотсиатсияси аъзолари мумий йиғилиши бўлиб ўтди.

22.01.2009

Кредит уюшмалари Ассотсиатсияси аъзолари мумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Янги кредит уюшмалари очилди

17.12.2008

Янги кредит уюшмалари очилди

Кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари

19.03.2008

Кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари



Система Orphus