Миллий банк: аҳоли ишончи – муваффақият кафолати

07.04.2008
У мамлакат молия тизимини қарор топтириш борасидаги муаммоларни
муваффақиятли бартараф этиб, иқтисодиётга инвестицияларни жалб
қилиш, ҳукуматнинг ижтимоий дастурларини рўёбга чиқаришда салмоқли
ишларни амалга оширди.Бу жараёнда Ўзбекистон Республикаси Ташқи
иқтисодий фаолият миллий банки ҳам фаол қатнашмоқда. Ушбу банкнинг
даромадлилик даражаси катталиги, айни пайтда ўзининг кредит ҳамда
тижорат фаолиятида оқилона сиёсат юритиши, айниқса, унга кейинги беш
йил мобайнида 5/5 рейтинги бўйича жаҳоннинг энг ишончли банклари
орасида етакчи мавқени эгаллаб туриш имконини берди.

Бугунги кунда республикамизнинг энг йирик универсал банки ҳисобланувчи Миллий банкнинг 93 та филиали ва бўлими барча иқтисодий муҳим ҳудудларда жойлашган бўлиб, улар 1,5 миллиондан кўпроқ корпоратив ва хусусий мижозларга кенг доирада хизматлар кўрсатмоқдалар. Аниқроқ қилиб айтганда, у фақат жисмоний шахсларга чакана хизматларнинг 70 дан зиёд турини такдим этмоқда. Ҳар хил омонат турларини очиш, истеъмол ва ипотека кредитлари бериш, ҳисоб-китоб-касса хизматлари кўрсатиш, пул жўнатиш, валюта айирбошлаш, йўл чекларини сотиш, сўмдаги ва халқаро банк карточкаларига асосланган маҳсулотлар муомаласи шулар сирасига киради. Энг замонавий технологияларни доимий равишда ривожлантириш, жорий этиш ҳамда янги хизмат турларини таклиф қилиш эса банкнинг хусусий омонатлар ва аҳолининг жалб этилган маблағлари бўйича мамлакат молия бозорида шак-шубҳасиз етакчилик қилаётган молия муассасалари сафига қўшилишига имконият яратди. Сўнгги уч йил ичида миллий ва хорижий валюталардаги депозитларнинг сўм эквивалентидаги ҳажми 127 миллиард сўмдан 224 миллиард сўмга етгани бунинг ёрқин ифодасидир. Республика аҳолиси барча омонатларнинг 25 фоизи микдорида пул маблағларини айнан Миллий банкдаги депозитларга қўйгани эса уларнинг Миллий банкка ишонч билан қараётганлигини тасдиқлайди. Зеро, унинг омонатчилари сони шу йил 1 апрель ҳолатига кўра, 1,6 миллилндан ошди.
Ҳозирги кунда Миллий банк ўз мижозларига аҳолининг ижтимоий ва ёшга оид тоифаларини ҳисобга олган ҳолда, шартлари ва сақлаш муддатлари турлича бўлган миллий ва хорижий валюталардаги хилма-хил депозитларни таклиф этаяпти. Мижоз шахсан ўзи учун энг манфаатли бўлган омонатни танлаши мумкин. Банк эса одамлар ўз пуллари учун ташвиш чекмаслиги ҳамда бўш пул маблағларини «Ўзмиллийбанк»даги депозит ҳисобварақларида сақлашни афзал кўришидан манфаатдордир.
Банк муассасаларида биргина миллий валютадаги депозитларнинг ўн уч тури амал қилмокда. Улар бўйича йиллик 14 фоиздан 30 фоизгача ҳажмда даромад тўланмоқда. Шунингдек, хорижий валютадаги 15 хил депозит тури ҳам мавжуд бўлиб, уларда йиллик 10 фоизгача даромад тўланади. Омонатларни сақлаш муддатлари эса — 1 ойдан 3 йилгача. Шу билан бирга, хорижий валютадаги омонатларга пул маблағлари АҚШ доллари ва еврода ҳам қабул қилинади. Бу омонатлар эгаси кўрсатиладиган шаклда ҳам, эгаси кўрса-тилмайдиган қилиб ҳам очилиши мумкин.
Республика Президенти томонидан Ёшлар йили деб эълон қилинган жорий йилда банк 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар учун миллий валютадаги "Камолот омонатини; "Наврўз" байрами муноса-бати билан миллий валютадаги "Кўклам" янги омонатини жорий этди.
Аҳоли учун қулайликлар яратиш мақсадида жисмоний шахсларга миллий валютадаги янги омонат тури - "Хотиржамлик" депозити таклиф этилди. Бу омонат бўйича у очилган вақтда бўнак тарзида қўшиладиган даромад накдсиз шаклда коммунал ва бошқа хизматлар ҳақини тўлашга йўналтирилади. Шунингдек, банк томонидан болалар учун келгусида муайян моддий база яратиш имконини берадиган "Келажак" болалар омонатига маблағлар қабул қилинмоқда. Одамларнинг тижорат банкларига ишончини мустаҳкамлаш банк тизимининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Бунга эса, фақат танланган банкнинг ишончлилиги ва барқарорлиги эмас, айни пайтда амалдаги қонуний-ҳуқуқий база ҳам ўз таъсирини кўрсатади.
Бу борада "Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни катта аҳамиятга эга. Ушбу қонунга мувофиқ, Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш жамғармаси тузилган. У жисмоний шахсларнинг депозитлари бўйича қоплама тўланишини таьминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 20 февралдаги "Тижорат банкларида аҳоли омонатлари шартларини либераллаштириш ҳамда кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПФ-3968-сонли Фармони қабул қилиниши эса аҳолининг банк тизимига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш ҳамда аҳолининг бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш, мамлакат иқтисодиёти ривожланишини тезлаштириш ва аҳолининг турмуш даражасини ошириш учун қўшимча имконият беради.
Мазкур Фармонга мувофиқ, фуқароларнинг омонатларга қўйилаётган маблағлари декларацияланмайди, омонатчи жисмоний шахслардан ва уларга хизмат кўрсатувчи банклардан пул маблағлари олинган манбалар қонунийлиги ҳақидаги турли ҳужжатлар ва маълумотномаларни ҳамда банк сири ҳисобланувчи бошқа маълумотларни сўраш тақиқланган. Бундай сўровномалар юбориш банкларгагина эмас, айни пайтда ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, солиқ ва бошқа назорат органларига ҳам ман этилган. Омонатчилар пул маблағларининг келиб чиқиш манбалари тўғрисида маълумотномалар ва бошқа ахборот тақдим этиши ҳақида қўйиладиган ҳар қандай талаблар ноқонуний ҳисобланади.
Президент Фармони талабларини изоҳлаш мақсадида Миллий банкнинг барча бўлим ва фи-лиалларида буйруқлар чиқарилиб, мижозларнинг ҳар қандай саволларига тезда жавоб қайтариши керак бўлган малакали масъул ходимлар белгиланган ҳамда «Ишонч телефонлари» ўрнатилган.
Бундан ташқари, банк Фармон асосида шу йил 1 апрелдан эътиборан қўшимча равишда хорижий валютадаги тўртта муддатли омонатни жорий этди. АҚШ доллари ва еврода маблағлар қўйиладиган, эгаси кўрсатилмайдиган бу омонатларда пул маблағларини сақлаш муддатлари 6 ва 9 ойни ташкил этади.
Омонатларнинг шартларини мақбуллаштириш, янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, уларнинг сифатини ошириш йўлида банк томонидан олиб борилаётган аниқ мақсадли ишлар депозитлар ҳажмининг ўсиши ва хизмат кўрсатилаётган мижозлар сонининг кўпайишига ёрдам бермоқда. Бу эса, фуқаролар Миллий банкка уларнинг маблағларидан иқтисодиётни ривожлантириш ёки ижтимоий дастурларни амалга ошириш учун фойдаланаётган ҳамда бу пуллар қайтарилиши ва фоизлари тўланишини кафолатлаётган муассаса сифатида қараётгани, бу уларнинг нафақат Миллий банкка, балки бутун давлатга халқнинг ишончи ортганидан далолат беради.

Елена ДЕМЧЕНКО.

“Халқ сўзи” 4 апрель, 2008 йил



Похожие новости
ЕТТБ Ўзбекистондаги етакчи кабель ишлаб чиқарувчи корхонани кенгайишини қўллаб-қувватлайди

03.03.2009

ЕТТБ Ўзбекистондаги етакчи кабель ишлаб чиқарувчи корхонани кенгайишини қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистон Миллий банки: ҳар бир мижоз манфаати учун

18.02.2009

Ўзбекистон Миллий банки: ҳар бир мижоз манфаати учун

Аҳоли омонатлари кафолатининг янги даври

08.01.2009

Аҳоли омонатлари кафолатининг янги даври



Система Orphus