Уcтувор йўналишлар белгиланди

10.04.2008


«ЎзКДБ Банк» ташкил этилган пайтдан буён банк томонидан фаолиятни кенгайтириш ҳамда асосий молиявий кўрсаткичларни яхшилашга қаратилган ишлар амалга оширилди.
2007 йилги фаолият якунлари бўйича банкнинг муқаррар ютуғи шуки, унинг устав сармояси 36,3 фоизга ўсиб, 12,27 млн. АЈШ долларига етди. Ушбу ўсиш хамда 2007 йилда соф фойданинг 4,6 млрд. сўм миқдорида кўпайиши натижасида банкнинг умумий сармояси ўтган йилдагига қараганда 38 фоизга ошди.
Банкнинг молиявий аҳволи юқори даражада барқарор бўлиб, буни «Ахбор-рейтинг» банклараро рейтинг компанияси банкнинг 2007 йилдаги 9 ойлик фаолияти якунлари бўйича берган «uzA» (юқори) кредит қобилияти рейтинги ҳам тасдиқлайди.
Шунингдек, ушбу агентлик банк фаолиятини 2007 йил тўртинчи чораги бўйича ҳам худди шу тарзда юқори баҳолагани таҳсинга сазовор.
2007 йилги аудит қилинган, Катта тўртлик аъзоси – «ПрайсвотерхаусКуперс» компанияси томонидан тасдиқланган молиявий хисобот маълумотларига кўра, банк активларининг абсолют миқдори 107,9 млрд. сўмга етган. Банк активларининг шу даврдаги ўсиш суръатлари 27,4 фоизни ташкил қилди.
2008 йил 1 январ ҳолатига кундалик ликвидлилик коэффициенти белгиланган 30 фоизлик норматив ўрнига 92,4 фоизни ташкил қилди. Банк активлари ликвидлилигининг юқорилиги акциядорлар ва мижозлар ўз маблағларини қисқа муддатли активларга жойлаштираётганлиги ҳамда ликвидлилик сифатли бошқарилаётганлиги билан боғлиқ. Банк ресурс базасининг асосини мижозларнинг маблағлари ташкил этади. Ҳисобот даврида мижозларнинг депозитларидаги қолдиқлар улуши банк пассивларининг умумий ҳажмига нисбатан 76,4 фоизни ёки 82, 4 млрд. сўмни ташкил қилди.
Банкнинг бош офиси ва минибанклар тармоғи корпоратив ҳамда чакана мижозлар учун замонавий банк хизматини кўрсатиш кенг доирада амалга оширилишини таъминламоқда. 2008 йил 1 январь ҳолатига банк 480 дан ортиқ юридик шахс – банкнинг корпоратив мижозларига хизмат кўрсатди.
Корея Республикаси Молия ва иқтисодиёт вазирлиги билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик меморандумига мувофиқ «ЎзКДБ Банк» амалга ошираётган кредит фаолиятининг асосий йўналиши Ўзбекистон иқтисодиёти реал секторининг тўқимачилик саноати, кабел саноати, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, телекоммуникация тармоғи ва бошқа шу каби тармоқларини молиялашдан иборат. Бундан ташқари, банк фаолиятининг устувор йўналиши халқаро инвестиция лойиҳаларида, хусусан, мамлакат нефт ва газ мажмуининг янги конларини молиялашда қатнашишдан иборат.
Банк активлари таркибида кредит портфелининг улуши 2008 йил 1 январ ҳолатига 21,9 фоизни ташкил қилди. Ушбу даврда банк кредит қўйилмалари қолдиқларининг абсолют миқдори 23,6 млрд. сўмга етди. Инвестиция лойиҳаларини молиялашга ажратилган узоқ муддатли кредитларнинг кредит портфели умумий ҳажмидаги салмоғи 43,8 фоизни ташкил қилдики, бу банк иқтисодиётнинг реал секторини ривожлантиришда фаол иштирок этаётганлигидан далолат беради.
2007 йилда 873 дона VISA карточкалари қўшимча равишда муомалага чиқарилди. Ўозирги кунда карточкаларнинг умумий сони 9000 дан ошиб кетди.
2007 йилда карточкалар бўйича амалга оширилган операцияларнинг умумий ҳажми шу йил 1 январ ҳолатига 9,0 млрд. сўмдан ошди. VISA сўмдаги пластик карточкаларини қабул қиладиган савдо-сервис корхоналарида нақд пулсиз тўловлар бўйича айланмалар ҳажми 2006 йилдагига қараганда 33,5 фоизга кўпайиб, 14 млрд. сўмдан ортиқроқни ташкил қилди.
«ЎзКДБ Банк» активларини ва фойдасини ошириш мақсадида Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Корея тараққиёт банки каби акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида тегишли қарорлар қабул қилинди ва банкни 2008 йилда ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.


Бобур САТТОРОВ.
"Банк ахборотномаси"

Похожие новости
ЕТТБ Ўзбекистондаги етакчи кабель ишлаб чиқарувчи корхонани кенгайишини қўллаб-қувватлайди

03.03.2009

ЕТТБ Ўзбекистондаги етакчи кабель ишлаб чиқарувчи корхонани кенгайишини қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистон Миллий банки: ҳар бир мижоз манфаати учун

18.02.2009

Ўзбекистон Миллий банки: ҳар бир мижоз манфаати учун

Аҳоли омонатлари кафолатининг янги даври

08.01.2009

Аҳоли омонатлари кафолатининг янги даври



Система Orphus