«Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банки акциядорлари диққатига!

17.05.2016

АТБ «InFinBank» Кенгашининг 2016 йил 12 майдаги мажлиси қарорига асосан, 2016 йилнинг 25 май куни соат 17.00 да, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 18-б уйда жойлашган АТБ «InFinBank» конференц залида Банк акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

АТБ «InFinBank» Кенгашининг 2016 йил 12 майдаги мажлиси қарорига асосан, 2016 йилнинг 25 май куни соат 17.00 да, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 18-б уйда жойлашган АТБ «InFinBank» конференц залида Банк акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

Йиғилиш кун тартиби:

1. Банк Саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;

2. Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

3. 2015 йил фаолияти якунлари бўйича Банк Бошқарувининг йиллик ҳисоботи ҳамда Банкнинг 2016 йилга белгиланган устувор вазифалари тўғрисида;

4. Банк Кенгашининг 2015 йил якуни бўйича ҳисоботини эшитиш;

5. Банк фаолиятининг 2015 йилдаги якуний бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш;

6. Банкнинг 2015 йил якуни бўйича соф фойдасини тақсимлаш;

7. 2015 йил якуни бўйича Банк оддий акцияларига йиллик дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори ҳамда уни тўлаш шаклини белгилаш;

8. Банк фаолиятининг 2015 йил якунлари бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш ва унинг 2015 йил учун таркибини сайлаш;

9. Банк Кенгаши аъзоларини сайлаш;

10. Банк Бошқаруви раиси билан тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатини узайтириш;

11. Банкнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;

12. Банк Бошқаруви тўғрисидаги Низомининг янги таҳририни тасдиқлаш;.

Акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказиладиган расмий эълон қилинган санадан 3 календарь кун олдин (2016 йил 19 май) шакллантирилган Акциядорлар реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.

Банк Кенгаши акциядорлар ҳамда акциядорларнинг вакилларидан йиғилишга шахсларини тасдиқловчи ҳужжат билан, юридик акциядорлар ёки юридик акциядор вакиллари ишончнома билан шахсини тасдиқловчи гувоҳнома, лавозимга тайинланганлик тўғрисидаги буйруқ нусхаси билан келишларини сўрайди.

Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2016 йилнинг 25 май куни соат 16.30 да бошланиб 17.00 да тўхтатилади.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олишингиз мумкин:140-50-60, факс: 140-50-70.

Банк Кенгаши

Инфинбанк ЧОАКБ «Invest Finance Bank» основан в октябре 2007 года

Миссия банка: "Мы надежный партнер на пути вашего успеха"

Слоган банка: "Клиент - наша главная ценность"
Источник: Infinbank
Похожие новости
Система мгновенных платежей: удобно, быстро и эффективно

24.11.2020

Система мгновенных платежей: удобно, быстро и эффективно

cbu.uz

Новый вклад от Узпромстройбанка - Sog'ligim-Boyligim

19.11.2020

Новый вклад от Узпромстройбанка - Sog'ligim-Boyligim

Uzsanoatqurulishbank

Visa Gold — на период Акции премиальная карта стала ещё дешевле!

17.11.2020

Visa Gold — на период Акции премиальная карта стала ещё дешевле!

Hamkorbank



Система Orphus