JET: Насколько дорогая электроэнергия в Узбекистане? Подробнее

Ипотека-банк: пулингиз дахлсизлиги кафолатланган

12.04.2008
  Банкнинг асосий мақсади ҳудудларда банкнинг бундай тармоқлари орқали мижозларга барча турдаги банк хизматларини кўрсатиш билан уларнинг банкларга бўлган ишончини янада оширишдан иборатдир. Шунингдек, мижозларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида тижорат банкларининг инфратузилмалари-минибанк, жамғарма, коммунал ва махсус кассаларни ташкил этиш, уларнинг иш режимларини аҳоли учун маъқул вақтларга белгилаш орқали хизмат кўрсатишга доимий эътибор қаратиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 20 февралда қабул қилинган «Тижорат банкларида аҳоли омонатлари шартларининг либераллаштириш ҳамда кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-3968-сонли Фармонининг амалга оширилиши аҳолининг банкларга бўлган ишончини янада ошириш, банк билан омонатчилар ўртасида ишончли хамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш, аҳолининг миллий ва хорижий валютадаги бўш пул маблағларини тижорат банкларига янада кўпроқ жалб қилиш, мамлакатимиз иқтисодиётининг юқори ўсиш суръатларини таъминлаб бориш ва аҳолининг турмуш даражасини изчил равишда ошириш учун уларни инвестиция жараёнларига янада кўпроқ йўналтириш имконини берди. Фармонда омонатчиларнинг ҳисобварақлари ва пул қўйилмалари борасида, шунингдек, улар бўйича амалга ошириладиган операциялар хусусида банк сири сақланиши яна бир бор қатъий кафолатланди ҳамда пул қўювчидан пул маблағларининг келиб чиқиш манбалари тўғрисида маълумотномалар ва бошқа ахборотларни талаб қилиш ноқонунийлиги белгиланган, омонатчидан бундай ҳужжатларнинг банклар, маҳаллий хокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, солиқ ва бошқа назорат органлари томонидан сўралишининг ўзи ҳам тақиқланган бўлиб, ушбу талабларни бузган мансабдор шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши такидлаб ўтилган. Фармоннинг яна бир муҳим жиҳати – жисмоний шахслар томонидан банклардаги депозит ҳисобварақларига қўйилган пул маблағлари жорий йилнинг 1 апрелидан 2009 йилнинг 1 апрелигача бўлган даврда солиқлардан ва бошқа мажбурий тўловлардан озод этилиши белгилаб кўйилди, бу эса омонатчиларнинг моддий манфаатдорлигини янада ошириш имконини беради. Мазкур фармон талабларини Ипотека-банкнинг барча ходимларига етказиш ва ижросини таъминлаш мақсадида банкда махсус ишчи гуруҳи тузилиб, жойларда банкнинг мижозлари билан бевосита ишлайдиган ходимлари ва таклиф этилган омонатчилар иштирокида амалий семинарлар ва ўқув машғулотлари ўтказилди. Шунингдек, Ипотека-банкнинг барча филиалларида «ишонч телефонлар»и ташкил этилиб, мазкур фармоннинг мақсад-моҳияти ва мижозларга берилган имтиёзлар ҳамда банкка оид бошқа масалалар бўйича аҳолидан тушаётган мурожаатларга малакали жавоб бериш учун маъсул мутахассис маслахатчилар тайинланди. Хозирда банк томонидан аҳолига миллий ва хорижий валютада ўттизга яқин омонат турлари таклиф қилинмоқда. Жумладан «Хазина», «Ҳамкор», «Ишонч», «Адолат», «Зиё», «Қадрият», «Болажон», «Истиқбол», «Жозиба», «Мустақил юрт», «Фазо», «Шодиёна», «Мехрибонлик», «Муррабий», «Олтин куз» ҳамда тақдим этувчига «Имкон» каби ва яна бир қатор омонат турлари амал қилмоқда. Мижозлар бўш пул маблағларини сақлашда ўзларига энг маъқул ва мақбул шартлар ва муддатларни танлаш ва ўз даромадларини ошириш учун кенг имкониятлар яратилган. Тақдим этувчига очиладиган «Имкон» омонатига омонатчи шахсий ҳисобварағига ёки номи кўрсатилмаган тақдим этувчининг ҳисобварағига, яъни аноним тарзда маблағ қўйиши мумкин. Мазкур омонат турига мижозлардан 1 ойдан 18 ой муддатгача уларнинг хоҳишига кўра пул маблағларини ўзи истаган даврга кўйиш имкониятлари яратилди. Маблағлар нақд пул шаклида ҳам, омонатчиларнинг хорижий банклардаги шахсий ҳисобварақларидан пул ўтказиш йўли билан ҳам қўйилиши мумкин. Бунда, фФармонда белгилаб қўйилганидек маблағларнинг келиб чиқиш манбалари тўғрисида маълумот ва ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинмайди ҳамда уларни сўраб олиш қатъиян тақиқлаб қўйилган. Шуни алоҳида айтиш лозимки, Ипотека-банк омонатчиларининг пул маблағлари дахлсизлиги Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ кафолатланган ҳамда мижозларнинг биринчи талабидаёқ уларнинг ҳисобварақларидан маблағлар ҳеч қандай тўсиқсиз берилиши таъминланган. Фармон чиққанлигига эндигина бир ой ўтишига қарамасдан банкимизнинг омонатчилари сони янада ўсиб, қисқа вақт ичида яна беш минг кишига ошди, жами омонатлар қолдиғи эса уч миллиар сўмга ўсди ва бугунги кунда олтмиш олти миллиард сўмга етди. Умумий омонатларнинг таркибида халққа қулай ва жозибадор бўлган муддатли омонатлар хиссаси олтмиш етти фоизни ташкил қилмоқда ва бу йил бошидаги кўрсаткичларга нисбатан ўн фоизга кўпдир. Омонатчиларга ҳамда банк мижозларига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида аҳоли гавжум жойларда банк муассасаларини кўпайтириш ишлари жадал давом этмоқда. Мисол учун Ипотека-банкнинг Сурхондарё филиали «Амударё» мини-банкини очди. Тез орада Қорақалпоғистон Республикасида, Тошкент, Андижон, Хоразм, Навоий ҳамда Самарқанд вилоятларида яна қушимча мини-банк ва жамғарма кассалар очилиши, мавжудларининг иш самарадорлигини янада ошириш режалаштирилган.


Похожие новости
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

04.09.2009

«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

04.09.2009

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади

04.09.2009

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади



Система Orphus