Бевосита кредитлаш механизми. Кредитлаш мезонлари ва асосий қоидалари.
Бевосита кредитлаш механизми (БКМ) Европа тикланиш ва тарақиёт банки янги БКМ дастурини амалга ошириш арафасида турибди. Мазкур дастурнинг асосий мақсади ривожланаётган мамлакатларда махаллий тажрибали ва ғайратли тадбиркорларнинг самарали бошқаруви остида бўлган ўрта хусусий тадбиркорлик фаолиятинининг иқтисодий имкониятлари ва салоҳиятини кўрсатиб беришдан иборат.
Кредитлашнинг асосий кўрсаткичлари
Кредитлаш суммаси: 0.5 дан 4 миллион Евро гача Сармоя қилиш муддати: 5 йилгача (икки йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда) Фойдаланиш: кенгайтириш, модернизация, сотиб олиш, дастак сармоя
Инвестициялаш мезонлари
Дастур қуйидаги мезонларга асосланадиган, хусусий секторнинг тижорий барқарор ва самарали соҳаларига мўлжалланган:
• Бизнесда эришилган ютуқларнинг ўзига ҳос томонлари ва аудитдан ўтган бухгалтерия ҳисоботларининг маҳаллий стандартларга мувофиқлиги ҳисобга олинган ҳолдаги қониқарли кредит тарихига эга бўлиши; • Хусусий бизнесга тегишлилиги (хусусий секторга тегишли ва унинг бошқарувида бўлиши) • Тадқиқотлар ўтказиш ёрдамида аниқланадиган, Банк талабларини қондира олишни ўз ичига оладиган, муносиб эътибор, очиқлик, корпоратив бошқарувга эга бўлганлиги; • Истиснолар рўйхатига мувофиқ, Банк талабларига жавоб берадиган фаолият тури; • Бошқариш ва ташкилий тузилма малакасига эга бўлган тажрибали ҳамда маҳоратли раҳбарият; • Ликвидлик салоҳиятига мос қулай молиявий тузилмага эгалик ва бухгалтерия ҳисобининг махаллий стандарларига мувофиқ тайёрланган молиявий кутилмаларни қаноатлантирувчи қарзни қоплаш коэффициенти; • Раҳбарият\эгаларнинг сотиб олиш бўйича банк талабларини қабул қилиши ва атроф-муҳит талабларига жавоб бериши.
Банк томонидан таклифингизни кўриб чиқиш учун қуйидагилар зарур бўлади
- Корхонадан -
• Корхонанинг контакт маълумотлари ва тузилмаси • Ҳамкорлар\акциядорлар ҳақида асосий маълумотлар • Корхонани ташкил қилиниши тўғрисида ҳамда бошқарув таркиби тўғрисида қисқача маълумот • Агар мавжуд бўлса, корхонанинг кредит тарихи ҳамда унинг фаолияти ҳақида қисқача маълумот
- Лойиҳадан -
• Лойиҳанинг мазмуни ва стратегияси • Лойиҳани амалга ошириш босқичлари кутилмаси ва ишлаб чиқаришнинг кўзда тутилаётган графиги ва тартиби. • Лойиҳа бўйича харажатлар • Лойиҳанинг молиявий режаси • Маркетинг режаси
- Тўлаб бориш тартиби - • Молиявий ва жорий фаолият кутилмалари.
БКМ дастури бўйича қўшимча маълумотлар юзасидан ЕТТБ нинг Тошкент шаҳридаги ваколатхонасига мурожаат қилишингиз мумкин.
Похожие новости
04.09.2009
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:
04.09.2009
ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади
04.09.2009
“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади
Актуальные новости банков и финансовой сферы.
Подпишитесь на наш Телеграм канал
Актуальные новости банков и финансовой сферы. Подпишитесь на наш Телеграм канал
Европа тикланиш ва тараққиёт банки хусусий ўрта бизнес корхоналарига кредитлар таклиф этади