Хитой Марказий банки юаннинг АҚШ долларига нисбатан курсини яна 0.7%га пасайтирди

9 Августа 2019

Хитой Халқ банки сешанба куни юаннинг АҚШ долларига нисбатан курсини деярли 0,7%га пасайтирди, бир кун аввал хитой валютаси ўтган йилнинг декабрь ойидан буён минимум кўрсаткичгача пасайган эди.

Сешанба куни МБ 1 АҚШ доллари учун ўртача айирбошлаш курсини 6,9683 юань миқдорида белгилади, бу эса курс 6,9225га тенг бўлган душанба кунги курсга нисбатан 458 бандга (0,65%) пастроқдир.

Юаннинг АҚШ долларига нисбатан курси пасайтирилишига жавобан АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойни валюта курси билан боғлиқ манипуляцияларда айблади. АҚШ Молия вазирлиги баёнотига кўра, Вашингтон Хитойни валютани манипуляция қилувчи давлат, дея тан олган ва Хитой томонидан юаннинг долларга нисбатан курси пасайтирилиши ҳисобига эга бўлинган “адолатсиз афзаллик”ка барҳам бериш мақсадида ХВФ билан ҳамкорлик қилишини билдирган.

Аввалроқ Хитой Халқ банки (МБ) раҳбари И Ган Хитой юань курсини АҚШ билан савдо низосига муносабат билдириш инстументига айлантирмоқчи эмаслигини, хитой валютасининг яқинда кузатилган волатиллиги эса ташқи мавҳумлик омиллари билан изоҳланишини баён қилган эди. Унинг таъкидлашича, масъулиятни ҳис қилувчи мамлакат сифатида Хитой ўзининг валюта курси борасида G20 саммити вақтида берган ваъдаларига содиқ қолади.

 

Манба: Прайм

Источник: Bank.uz


Система Orphus