Ислом банки - беозор банк

16.09.2019

Ислом банки - беозор банк
•  Ислом банки диний ташкилот эмас;
•  Ислом банки хайрия ташкилоти эмас;
•  Ислом банки шариат қонунлари ишлаб чиқувчи идора эмас;
•  Ислом банки фақат мусулмонларга хизмат кўрсатувчи молия муассасаси эмас;
Ислом банки инвестиция-молия муассасаси бўлиб, бир тарафдан сармоядорларнинг маблағларини ишонч ва шерикчилик асосида бошқарса, иккинчи тарафдан шу жалб қилинган маблағларни жисмоний ва юридик шахсларнинг турли тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтиради ва шу орқали даромад (фойда) олади;
Ислом банки турли молия битимлари орқали даромад олади, жумладан:
1.  Мол-мулк (активлар) олди-сотдисини молиялаштириш  (муробаҳа шартномаси) орқали;
2.  Ижара амалиёти оркали;
3.  Инвестиция фаолияти орқали (яъни турли корхоналарга тўғридан-тўғри сармоя киритиш);
4.  Йирик лойиҳаларни, масалан қурилиш билан боғлиқ лойиҳаларни истисно шартномаси орқали молиялаштириш;
5.  Қишлок хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларини молиялаштириш орқали (салом шартномаси).
6.  Бошқа турдаги молия битимлари (масалан турли ислом молия махсулотлари йиғиндисидан иборат мураккаб маҳсулотларни қўллаш орқали молиялаштириш, жисмоний шахслар ва корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш) орқали;
7. Воситачилик амалиётлари оркали (масалан, пул ўтказмалари, тўловлар, валюта айирбошлаш каби чакана хизматлар кўрсатиш).
Ислом банки ўз фаолиятини қуйидаги манбалардан молиялаштиради:
1. Ўз акциядорларнинг маблағлари ҳисобидан; 
2. Қимматли коғозлар чиқариш (сукук) ҳисобидан;
3. Сармоявий омонатлар қабул қилиш ҳисобидан (мудораба);
4. Ишонч асосидаги омонатлар (вакала) қабул қилиш ҳисобидан;
5. Муддатли омонатлар ҳисобидан (таварруқ).
Хотима ўрнида 
Ислом банки – амалда инвестиция компанияси вазифасини бажаради, яъни молия маблағларини (сармоя) шерикчилик/ишонч асосида қабул қилади ва ислом динида, ҳамда ўрнатилган қонунчиликда таъқиқланмаган лойиҳаларга йўналтиради. Шунингдек, анъанавий банклар каби баъзи воситачилик амалиётларини (тўловлар, пул ўтказмалари, валюта айирбошлаш ва бошқалар) бажаради. 
Ислом банки – мамлакат тараққиёти, иқтисодий ўсиш, халқ фаровонлиги учун сезиларли ҳисса қўшувчи, аниқ ахлоқий меъёрлар асосида фаолият олиб борувчи, даромад/фойда олиб ўз сармоядорларига ҳам, заиф ва ижтимоий кўмакка муҳтож инсонларга ҳам (масалан закот тўлаш орқали) манфаат келтиришни мақсад қилган молия муассасасидир.
Кўриб турганимиздек, ислом банкларидан ҳавотирланишга ўрин йўқ. Улар чақса азоб берадиган қовоғарилар эмас, балки фойдали асаларилардир.

O'xshash yangiliklar
Экспортни ривожлантириш йўлидаги манфаатли ҳамкорлик

13.09.2019

Экспортни ривожлантириш йўлидаги манфаатли ҳамкорлик

Trastbank

Тошкент шаҳрида янги “Next” ва “Бешқайрағоч” банк хизматлари маркази очилди

10.09.2019

“Трастбанк” ходимларига фахрий ёрлиқлар топширилди

Orphus tizimi