JET: Являются ли игры Hamster Kombat и Notcoin законными? Подробнее

Лизинг операциялар ҳажми ортди

07.05.2008
2007 йилда лизинг компаниялари 85,1 млн. долларлик (48,5 фоизга ўсди) мулкни лизингга берди. Банклар томонидан амалга оширилган лизинг операциялари ҳажми 1,7 баравар, қарийб 80,2 млн. долларга ортди, бошқа лизинг берувчилар суммаси 4,4 млн. долларлик мулкни (12,8 фоизга ўсди) лизингга берди. Республика Молия вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалиги техникаси билан жиҳозлашни рағбатлантирувчи махсус давлат фонди маблағлари ҳисобига лизинг операцияларини молиялаштирувчи "Ўзқишлоқмашлизинг" компаниясининг улуши лизинг операциялари умумий ҳажмида 2006 йилдаги 38 фоиздан 2007 йилда 22 фоизга камайди. ИФC экспертларининг фикрича, бу янги лизинг компанияларининг пайдо бўлиши ва банк секторида лизинг операцияларининг ошиши билан ҳамда кредит уюшмалари ҳам лизинг бера бошлагани билан изоҳланади. Қишлоқ хўжалиги техникалари лизингга бериладиган мулкнинг катта қисмини ташкил этади ($61,1 млн). Автотранспорт операциялари ҳажми 29,4 млн. АҚШ долларини ташкил этди, уларнинг улуши эса 17 фоизга ортди (2006 йилда 7 фоизга ортганди). Асбоб-ускуналар улуши ўтган йилги даражада қолди (17%). Ҳаммаси бўлиб 2007 йилда 5,1 минг лизинг битимлари тузилди. 2006 йилда 5,6 минг лизинг битимлари тузилганди.


UzReport.com
Похожие новости
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

04.09.2009

«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

04.09.2009

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади

04.09.2009

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади



Система Orphus