JET: Являются ли игры Hamster Kombat и Notcoin законными? Подробнее

2008 йил 12 май куни Миллий Матбуот Марказида «eKarmon» интернет-тўловлар тизими, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон тижоратни амалга оширишда тўловларни ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ,

13.05.2008

 2008 йил 12 май куни Миллий Матбуот Марказида «eKarmon» интернет-тўловлар тизими, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон тижоратни амалга оширишда тўловларни ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ, миллий валютага боғланган интернет-дўконлардан фойдаланган ҳолда электрон тўлов тизимини ривожлантириш бўйича бошланғич лойиҳа (пилотный проект) сифатида эълон қилинганлиги муносабати билан матбуот анжумани ташкил қилинди.

Мазкур тадбир «eKarmon» тизимининг ишлаб чиқарувчиси ҳамда оператори - «Multisoft Solutions» МЧЖ ва «eKarmon Group» МЧЖ томонидан уюштирилди.

Матбуот анжуманига АКТ соҳасининг мутахассилари таклиф этилди.

«eKarmon Group» компаниясининг Бош директори Дилшод Абдуқодиров, Республикада мамлакат иқтисодиётининг ривожланишида муҳим ўрин тутувчи  электрон тижорат соҳасини ривожланиш заруратини, мазкур соҳада эришилган ютуқлар, ҳамда электрон тижоратнинг ривожланиш ва усиш истикболларига алохида эътибор каратди. Давлатимиз хукумати, хўжалик субъектлар “виртуал бозор”га чиқишлари учун ҳуқуқий заминни янада такомиллаштириш ва шароитларни яратишда барча кучларни ишга солмоқда, дея таъкидлади.  

Дилшод Абдуқодировнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан «eKarmon» интернет-тўловлар тизими бошланғич лойиҳа сифатида эълон қилингани, Ўзбекистонда электрон тижорат бозори ривожида янги боскич бошланиши билан бирга, компанияга катта масъулият юклайди.

«eKarmon» интернет-тўловлар тизими миссияси, аҳолига, ишбилармон ва нодавлат жамотчилигига ҳамда давлат секторига, интернет тармоғи, мобил технолоргиялари ёрдамида республика масштабида  товар/хизматлар учун “онлайн” режимида, хавфсиз ҳақ тўлаш имконини берувчи замонавий, юқори технологик электрон тўлов тизимини тақдим этишдан иборат.

Юқорида айтиб ўтилган қулайликлар билан бирга, «eKarmon» тизими ўз фойдаланувчиларини хавфсизлик, қулайлик ва самара, ҳамда инсон ва моддий ресурслари тежалиши билан таъминлайди.

«eKarmon» интернет-тўловлар тизимини жорий этиб, «eKarmon Group» компанияси, ўз олдига, Ўзбекистон ҳудудида хўжалик субъектларининг операцион ҳаражатлари қисқариши, қўшимча тармоқлар вужудга келиши ва янги иш ўринлари пайдо бўлиши ҳисобига, бутун бозор ривожланиши ва кенгайишига имкон яратувчи электрон савдо инфратузилмаси ривожига салмоқли ҳисса қўшишни мақсад қўйган. 

Матбуот анжуманида «eKarmon» тизимининг қонунийлиги, ишончлилиги, кун давомида узлуксиз равишда, ҳафтасига 7 кун, ва барча жойда ишлаш имкони, шунингдек қулайлик ҳамда инсон ма моддий ресурсларининг тежалиши каби  асосий устунликлари тилга олинди.

МЧЖ «eKarmon Group» компанияси, журналистларни «eKarmon» интернет-тўловлар тизими имкониятлари билан таништириб, тўловни амалга ошириш, тизимга пул маблағларини киритиш ва чиқариш технологияларини намойиш этди.

«eKarmon» тизими Интернет тармоғи ва мобил телефон воситасида кўплаб молиявий операцияларни амалга ошириш имконини беради, хусусан, мобил телефон, интернет провайдерлар, шаҳар ва халқаро телефонияси, коммунал хизматлари учун ҳақ тўлаш, ҳамда бутун республика масштабида интернет-дўкон ва савдо майдонларида товарларни харид қилиш мумкин. Шунингдек, тизим фойдаланувчилари, ўтказлган операциялар тарихини кўриб, интернет-дўконлар рейтинглари билан танишишлари ва ўзларининг фикр-мулоҳазаларини ёзиб қолдириш имкониятига эгалар.

Компания раҳбари таъкидлаганидек, «eKarmon Group» МЧЖ, электрон тижорат, ҳусусан «Сотувчилар» тарафидан ривожлатириш заруратини, ангалаб етмокда. Шу муносабат билан компания, Ўзбекистон хужалик субъектларининг «онлайн» тижоратга кириш бўйича харажатларини «eKarmon» интернет-тўлов тизимига уланишда ечимлар пакетини бепул тақдим этиш йўли билан нолгача пасайтириш ниятида. «eKarmon Group» МЧЖ харажатларни ўз зиммасига олиб, чакана савдо тадбиркорларига, «eKarmon» тизими оркали «онлайн» тўловларни қабул қилиш имконини берувчи, ҳамда домен (интернет манзил) номи, хамкор «Multisoft Solutions» электрон рақамли имзоси асосида ишловчи интернет-дўконнинг тайёр дастурий таъминотини бепул тақдим этишга тайёр. Бундан ташқари, айни вақтда, компания ушбу интернет-дуконларга хизмат кўрсатувчи сервер майдонини  (хостинг) тақдим этиш борасида музокаралар олиб бормоқда.

«eKarmon» тизимининг асосий жиҳатларидан бири, бу фойдаланувчиларнинг электрон кармонларининг юқори даражадаги хавфсизлигидир. Фойдаланувчилар тизимга кириш ва «онлайн» режимида тўловларни амалга ошираетган чоғларида ўзларининг ноёб Электрон Рақамли Имзоларини (ЭРИ) қўллашлари, хавфсизлик гарови саналади. ЭРИ, 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Электрон рақамли имзо туғрисида»ги Қонунига мувофик шахснинг ўз қўли билан қоғозга қўйган имзоси кучига тенг бўлган, электрон кўринишдаги имзодир.

ЭРИ қўлланилиши, анъанавий «парол ва логин»лардан фойдаланиш методларга нисбатан, назария ва амалиетда устун деб исботланган. «eKarmon» тизимида қўлланилувчи ЭРИнинг сирли калитининг узунлиги 2048 битни ташкил қилади; демак, бугунги кунда ЭРИ калитларининг хар қандай компрометацияси (ЭРИ калитларига кириш йули назоратини йўқотиш) олди олинади. Тизим ўз фойдаланувчилари анонимлигига имконият яратмаслиги туфайли, очиқ-ошкора ва ишончлидир.

«eKarmon Group» компаниясининг раҳбари, аҳолининг Интернет-тўловлар соҳасида, ҳусусан, Интернет тармоғи ёрдамида товар ва хизматлар учун ҳақ тўлаш имкониятлари, улар билан боғлик қулайлик ва самараси ҳақида хабардорлиги,  билим ва тушунчаларини ошириш ахамиятини таъкидлаб ўтди.

Айтиш жоизки, «eKarmon Group» МЧЖ ушбу йўналишда илк кадамларни қўйди. Интернетдан фойдаланувчиларнинг фаол қисми ва тадбиркорларнинг республика АКТ соҳасидаги янгиликка бўлган қизиқишини ошириш мақсадида, «eKarmon Group» компанияси «eKarmon» тизимини ишга тушириш билан параллел равишда «Биз билан клик эт!» акциясини бошламокда. Акция давомида, июнь ойи охирига қадар бепул тизимга уланиб, ЭРИга эга бўлиш мумкин. Ундан ташқари, компания, яқин кунларда Тошкентда ўтказилажак Best Soft - Uzbekistan 2008, Bank Expo 2008, кўргазмаларида ҳамда электроника ва техника 2008 - Халқаро форумида иштирок этиб, мамлакатимиз аҳолисини электрон тижорат соҳасидаги янгилик билан яқиндан таништиришни режалаштирмоқда.

Биринчи иккита кўргазма доирасида (Best Soft - Uzbekistan 2008, Bank Expo 2008), «eKarmon» тизимига уланган ташриф буюрувчиларга турли танловларда иштирок этиш, хусусан интернет-дўконлардан “онлайн” режимида харидлар қилиш ва «eKarmon» интернет-тўлов тизимидан совғаларга эга бўлиш таклиф этилади.

«eKarmon Group» МЧЖ бугунги кунда «Multisoft Solutions» компанияси билан хамкорликда Ўзбекистон аҳолисига «eKarmon» интернет-тўловлардан фойдаланганда янада кўпрок қулайликлар ва имкониятларни берувчи инновацион дастурий-аппаратлар ечимларини ишлаб чиқиб, синовдан ўтказмоқда. 

Матбуот анжуманида шунингдек, журналистлар саволларига қуйидаги мутахассислар жавоб бердилар:

- Пўлатов Х.И., «Multisoft Solutions» компаниясининг техника масалалари бўйича директори

-  Зуфарова Д.А., «eKarmon Group» компаниясининг юрист-маслаҳастчиси

 

 

 

Похожие новости
Хусусий мулкчилик ва ҳудудлар иқтисодиётини инвестициялаш самарадорлигини ошириш – устувор вазифа

02.02.2009

Хусусий мулкчилик ва ҳудудлар иқтисодиётини инвестициялаш самарадорлигини ошириш – устувор вазифа

Респблика қимматбаҳо қоғозлар биржаси қатнашчиларининг маблағлари ҳажмига нисбатан янги талаблар қўйилмоқда

22.01.2009

Респблика қимматбаҳо қоғозлар биржаси қатнашчиларининг маблағлари ҳажмига нисбатан янги талаблар қўйилмоқда

Давлат буджети - мамлакатдаги иқтисодий соҳани тартибга солишга қаратилган энг муҳим механизмлардан бири

22.01.2009

Давлат буджети - мамлакатдаги иқтисодий соҳани тартибга солишга қаратилган энг муҳим механизмлардан бири



Система Orphus