Фойдаланувчилар учун ажойиб қулайлик

20.08.2008

Электрон тижоратнинг жадал ривожланишини рағбатлантириш, чакана савдода электрон тижоратни амалга оширишда тўловларни ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 21 май 102 - сонли “Ўзбекистон Республикаси Хукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилган эди, хусусан: 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сонли “Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомга ҳамда 2004 йил 24 сентябрдаги 445 - сонли “Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига.

Ўзгартиришлар конун ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон тижорат чакана савдо тўловлари тизимларининг транзакциялари (“электрон чеклар”)дан кўчирмалар квитанциялар, талонлар, чипталарга ҳамда товарлар ва ҳизматларга ҳақ тўлаганлигини тасдиқловчи уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларга тенглаштирилишини назарда тутади.

Эслатиб ўтамиз, «eKarmon» интернет-тўловлар тизими - 2005 йил 16 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Электрон тўловлар тўғрисида”ги қонунига асосан, электрон тўлов воситаларини қўллаган ҳолда электрон тўловларни амалга ошириш учун мўлжалланган чакана савдо тизимидир. Мазкур қонун ҳисоб-китоблар амалга оширилувчи электрон тўлов ва электрон тўлов ҳужжатига аниқ таъриф беради. Қонуннинг 13- моддаси алоҳида эътиборга лойиқ, унга кўра, электрон тўлов ҳужжати, тўлов тизими томонидан белгиланган қоидаларга кўра реквизитлар таркиби ва форматига эга бўлган ҳамда электрон тўловни амалга ошириш учун зарур маълумотга эга бўлган электрон ҳужжат деб билинади. 2004 йил 29 апрелда қабул қилинган “Электрон ҳужжат алмашуви тўғрисида”ги Қонуннинг 5 моддасида мувофиқ, электрон ҳужжатнинг асоси электрон рақамли имзо саналади. «eKarmon» интернет-тўловлар тизимининг ишончлилиги тизимнинг ҳар бир фойдаланувчиси томонидан, ноёб электрон рақамли имзодан (ЭРИ) фойдаланиши ҳисобига таъминланади. ЭРИ калитларининг сертификатлари 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Электрон рақамли имзо туғрисида”ги Қонунига мувофиқ «Multisoft Solutions» МЧЖ қошидаги ЭРИ калитларини рўйхатга олиш Маркази томонидан берилади.

Юқорида кўрсатиб ўтилган ўзгаришлар тарбиркорлик субъектларига «eKarmon» тизимида интернет тармоғи воситасида “Ҳаридорларга” фискал чек беришсиз ўз товар ва ҳизматларини эркин равишда сотиш имкони берилмокда. Сабаби “Ҳаридор” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 21 май 102 - сонли “Ўзбекистон Республикаси Хукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ электрон чекга эга бўлади. Бошқа сўзлар билан айтганда, «eKarmon» тизими орқали товар ёки ҳизматни сотиш вақтида, қонунчиликда амалда бўлган талабларга мувофиқ «eKarmon» тизими воситасида электрон тўлов амалга ошириб булинганлиги сабабли, Сотувчига кўрсатилган манзил бўйича товарни етказиб бериш қолади холос.






Похожие новости
Хусусий мулкчилик ва ҳудудлар иқтисодиётини инвестициялаш самарадорлигини ошириш – устувор вазифа

02.02.2009

Хусусий мулкчилик ва ҳудудлар иқтисодиётини инвестициялаш самарадорлигини ошириш – устувор вазифа

Респблика қимматбаҳо қоғозлар биржаси қатнашчиларининг маблағлари ҳажмига нисбатан янги талаблар қўйилмоқда

22.01.2009

Респблика қимматбаҳо қоғозлар биржаси қатнашчиларининг маблағлари ҳажмига нисбатан янги талаблар қўйилмоқда

Давлат буджети - мамлакатдаги иқтисодий соҳани тартибга солишга қаратилган энг муҳим механизмлардан бири

22.01.2009

Давлат буджети - мамлакатдаги иқтисодий соҳани тартибга солишга қаратилган энг муҳим механизмлардан бири



Система Orphus