JET: Являются ли игры Hamster Kombat и Notcoin законными? Подробнее

Жозибадор омонат - қўшимча даромад демакдир

24.06.2008
 Хусусан, банклар томонидан сўнгги ойларда кетма-кет янги омонат турларини таклиф қилинаётгани қўшимча даромад топиш истагидаги аҳоли вакилларига айни муддао бўлмоқда. Президентимизнинг шу йил 20 февралдаги «Тижорат банкларида аҳоли омонатлари шартларини либераллаштириш ҳамда кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижроси бўйича барча банклар томонидан амалий саъй-ҳаракатлар бажарилиб, шу асосда қатор ибратли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу жумладан, “Ҳамкорбанк” акциядорлик-тижорат банки аҳолидаги бўш пул маблағларини кенгроқ жалб қилиш мақсадида ўзининг миллий валютадаги янги “Барака”, “Ишонч” ва “Ютуқли” омонатларини ҳаётга татбиқ этди.
“Барака” омонатининг йиллик устамаси 30 фоиз этиб белгиланган бўлса, “Ишонч” омонатига йилига 26 фоиз миқдорида устама тўланади. Шунингдек, банк аҳоли депозитга пул қўйиб, қўшимча даромад олишидан ташқари, махсус ютуқли яъни 1 млн. сўм миқдордаги маблағга эга бўлиш имконини берувчи йиллик 26 фоизли “Ютуқли” омонатини ҳам ишлаб чиқди.
Банк аҳолининг хорижий валютадаги маблағларини ҳам хавфсиз равишда сақланишини таъминлаш юзасидан жозибадор, янги омонатларни – АҚШ долларидаги, йилига 12 фоиз устама тўланувчи “Универсал” ҳамда евродаги, йилига 8 фоиз устамага эга бўлган “Степ” номли омонатларни таклиф қилмоқда. Бу йўлда олиб борилаётган фаолият «Ҳамкорбанк» АТБнинг мамлакат депозит бозоридаги ўз ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлашига, қолаверса, молия бозоридаги мавжуд молиявий воситалар турларини кўпайтиришига ва банк таклиф этаётган хизматлар доирасини кенгайтиришга хизмат қилмоғи табиий.

Бобур САТТОРОВ.


Похожие новости
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

04.09.2009

«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

04.09.2009

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади

04.09.2009

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади



Система Orphus