Юксалишнинг ойдин йўли

28.05.2008
Президентимиз Ислом Каримовнинг жорий йилнинг 20 февралида қабул қилинган "Тижорат банкларида аҳоли омонатлари шартларини либераллаштириш ҳамда кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони банклар фаолиятида муҳим дастуриламал бўлаётир.
«Ипотека-банк»нинг 39 филиалида аҳоли ва юридик шахсларга хизмат кўрсатиш борасида барча шароит яратилган. Шунингдек, 160 мини-банк, 147 валюта айрибошлаш шохобчаси ишлаб турибди. 2007 йил якунида “Ипотека-банк”да 160 шохобча аҳолига халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш бўйича хизмат кўрсатган бўлса, ўтган давр мобайнида яна 14 шохобча ишга туширилди. Мижозлар сони 200 мингдан ошди. - Юртбошимизнинг номи қайд этилган фармони аҳоли пул маблағларини банк омонатларга жалб этиш жараёнини янада фаоллаштиришга хизмат қилмоқда,- дейди «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат банкининг мини-банк ва жамғарма кассалар фаолиятини тартибга солиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Беҳзод Амонов. - Аҳоли учун бу борада янада кенгроқ қулайлик яратиш мақсадида 3 ойдан 1 йилгача бўлган қисқа муддатларга ҳамда 12-18 ойлик янги омонат турларини таклиф қилаётирмиз. Натижада мижозларимизнинг банкимиздаги омонатлари 65,9 миллиард сўмга етди. Бу жорий йилнинг бошидагига нисбатан 5,4 фоиз ёки 3,4 миллиард сўм кўпдир. Бугунги кунда банк муомалага чиқарган пластик карточкалар сони эса салкам 456 мингга етди. Уларга савдо шохобчаларида ва банк жамғарма кассаларида ўрнатилган қарийб икки мингта терминал ва ўнга яқин банкомат хизмат кўрсатмоқда. Келгусида хизмат кўрсатиш шохобчаларига яна 500 та терминал ўрнатилади. Биринчи чорак якунларига кўра, банк оилалар учун 8,1 миллиард сўм ипотека кредити ажратди. Бу 2007 йилнинг шу давридагига нисбатан 2,2 баробар кўп демакдир. Ипотека кредитлари бериш тизимини ривожлантириш орқали мижозларнинг банкка бўлган ишончи янада мустаҳкамланмоқда. Кўп қаватли замонавий уй-жойлар, айниқса, ёш оилалар учун оммабоп бўлган 4-5 қаватли уйлар қуриш учун 14,7 миллиард сўм миқдорида кредитлар ажратилгани ҳам бу борада олиб борилаётган ишларнинг кенг кўламидан далолатдир. £урилиш соҳасини ривожлантириш, бозорда талаб юқори бўлган замонавий, тежамли қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарни маблағ билан таъминлашга ҳам эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда 940 миллион сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди. «Ипотека-банк» иқтисодиётнинг реал секторида тобора улуши ошиб бораётган кичик бизнес вакилларига хизмат кўрсатишда ўзининг салмоқли ўрнига эга. 2008 йилнинг биринчи чорагида кичик бизнес субъектларига 18,6 миллиард сўмлик кредитлар ажратгани ҳам бунинг яққол далилидир. Бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 138,8 фоиз кўпдир. Мазкур кредитлар ёрдамида қарийб тўққиз юзта иш ўрни яратилди. Шу билан бирга, кичик бизнес эгаларига қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида «Ипотека-банк»ка хориж банкларининг кредит линияларини жалб қилиш борасидаги амалий ишлар давом этмоқда. Жумладан, Ислом тараққиёт банки билан имзоланган битим бўйича 3 миллион А£Ш доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилаётир. Жорий йилда 1,5 миллион доллар миқдоридаги хорижий инвестицияларни ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, биринчи чорак якуни бўйича белгиланган режа бажарилди. Шунингдек, мижозларнинг полиэтилен пакет ишлаб чиқариш ва суюлтирилган газ қуйиш шохобчасини ташкил қилиш ҳақидаги таклифига биноан 2 та лойиҳа молиялаштирилиб, 530,9 минг доллар миқдорида инвестиция ўзлаштирилди. £ишлоқ хўжалиги корхоналарига хизмат кўрсатиш ҳам “Ипотека-банк» фаолиятида муҳим ўрин тутади. қишлоқ ҳудудларида ташкил этилган 51 мини-банк беш мингдан ортиқ деҳқон-фермер хўжаликларига хизмат кўрсатмоқда. Буларнинг барчаси банк фаолиятининг янада такомиллашиб, иқтисодиётимизнинг юксалиши, аҳоли фаровонлигининг янада ошишига хизмат қилмоқда.

Сайёра ШОЕВА,
ЎзА мухбири.

Похожие новости
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

04.09.2009

«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

04.09.2009

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади

04.09.2009

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади



Система Orphus