Банклар орқали жалб қилинаётган чет эл кредит линиялари маблағлари асосан мамлакатимизнинг чекка минтақаларига маҳсулот ишлаб чиқарувчи замонавий технологиялар олиб кириш мақсадига йўналтирилмоқда. Хусусан, яқинда навбатдаги шундай самарали лойиҳалар ЎзР ТИФ Миллий банкида амалга оширилди. Унга кўра банк Хитой Тараққиёт банки ва Корея Эксимбанкининг кредит линияларини жалб қилиб, хорижий замонавий технология ва ускуналари сотиб олинишини йўлга қўйди. Асосан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқилган дастурга мувофиқ банк Хитой Тараққиёт банкининг кредит линияси бўйича импорт шартномаларини молиялаш учун 100 минг А£Ш долларидан 1 млн. А£Ш долларигача (импорт шартномаси қийматининг 85 фоизигача), Корея Эксимбанки кредит линияси бўйича эса шу мақсадларга индивидуал асосда кредит маблағлари беришни йўлга қўйди. Бу борада ишлаб чиқилган дастурга кўра, Хитой Тараққиёт банки томонидан жалб қилинаётган кредитлар 2 йиллик имтиёзли давр билан 9 йилгача, Корея Эксимбанки кредитлари эса 2 йилдан 5 йилгача муддатга берилади. Ҳар икки кредит линиясида маблағ олиш учун белгиланган бошланғич тўлов лойиҳа қийматининг камида 25 фоизини ташкил этиши лозимдир.
Зарина УСМОНОВА. "Банк ахборотномаси"
Похожие новости
04.09.2009
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:
04.09.2009
ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади
04.09.2009
“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади
Актуальные новости банков и финансовой сферы.
Подпишитесь на наш Телеграм канал
Актуальные новости банков и финансовой сферы. Подпишитесь на наш Телеграм канал
Тадбиркорлар учун янги имконият