“Invest finance bank” хусусий очиқ акциядорлик-тижорат банки мижозлар учун замонавий банк хизматларини жорий этиш, уларга қўшимча қулайликлар яратиш йўлида фаол саъй-ҳаракатларни олиб бормоқда. Зеро, бугунги юртимиз молия бозорида юзага келаётган соғлом рақобат муҳити банклардан янги-янги хизмат турларини ҳаётга кенгроқ татбиқ этишни талаб этмоқда. Шу нуқтаи назардан, “infinBANK” ХОАТБ ўз фаолиятини янада кенгайтириш ва молия бозорда мустаҳкам мавқега эга бўлиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи бош лицензиясига эга бўлганди. Бу эса банкка ўз мижозларига хизмат кўрсатиш доирасида қатор ваколатларни, жумладан чет эл валюталари конвертациясини амалга ошириш ҳуқуқини ҳам тақдим этди. - Эндиликда банкимизда хорижий валюталар конвертациясини биржадан ташқари валюта бозорларида ҳам амалга ошириш имконияти яратилмоқда, - дейди банкнинг валюта операциялари департаменти бошлиғи Элбек Йўлдошев. – Бунда мамлакатимиз ҳукуматининг 2001 йил 10 июлдаги 294-сонли қарори ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилиб, бундай имконият айниқса савдо-сотиқ йўналишида фаолият юритувчи мижозларимизга қўл келиши турган гап. Чунки хорижий шериклар билан савдо-сотиқ муносабатларини ўрнатишда ўзаро амалиётларни чет эл валютасида бажариш муҳим ўрин тутади. Лекин шу ўринда “infinBANK” юртимизга сифатсиз маҳсулотларни кириб келмаслиги учун мазкур йўналишда мижозлар билан қатъий талаблар асосида иш юритишни мақсад қилаётганини ҳам таъкидлашни истардим. Умуман айтганда, Валюта биржасидан ташқари амалга ошириладиган операцияларни бажариш жараёни банкка қуйидаги имкониятларни келтиради: - корхона ва ташкилотларга марказлашган ва номарказлашган экспорт операциялари учун хорижий валютани тақдим этиш; - ваколатли банклардан шартнома асосида ўз мижозларининг бўш турган валюта воситаларини харид қилиш; - импорт товарлари ва хизматлари учун хорижий валюталарни харид қилиш; - хорижий кредиторларга хизмат қилувчи хорижий валюталарни харид қилиш; - лизинг тўловларини амалга ошириш учун шартномага мувофиқ ҳолда хорижий валютани харид қилиш; - мамлакатимизнинг чет элдаги элчихоналари ҳаражатларини қоплаш ва юртимиздаги халқаро ташкилотларнинг бадал тўловлари ҳамда бошқа ҳаражатлари учун хорижий валютани харид қилиш; - хорижий сармоядорларнинг ўз даромадларини юртларига жўнатиши учун хорижий валютани харид қилиш; - меҳнат сафарлари ҳаражатларини тўлаш учун хорижий валютани харид қилиш; - ваколатли банкларнинг воситаларини банклараро савдо жараёнларида харид қилиш ва сотиш; - Бирлашган барқарорлаштириш жамғармасининг воситаларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш бўйича амалиётларни бажариш; - нақд хорижий валюталарни айирбошлаш шохобчалари орқали сотиш билан боғлиқ амалиётларни йўлга қўйиш; Бундан ташқари, банк томонидан мамлакат қонунчилигига ҳилоф бўлмаган бошқа жараёнларда ҳам операцияларни амалга ошириш имконияти мавжуд. Эслатиб ўтамиз, “infinBANK” ўз фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида масофавий банк хизматлари бозорини ривожлантиришдан ташқари, савдони кенг молиялаштиришни ҳам устувор масала этиб белгилаган. Бунда эса айнан чет эл валюталарини конвертация қилиш ҳуқуқини қўлга киритилиши банк фаолияти учун нечоғли муҳим аҳамият касб этишидан далолат беради.
Акмал НАЗАРОВ.
Похожие новости
04.09.2009
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:
04.09.2009
ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади
04.09.2009
“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади
Актуальные новости банков и финансовой сферы.
Подпишитесь на наш Телеграм канал
Актуальные новости банков и финансовой сферы. Подпишитесь на наш Телеграм канал
Мижозлар учун қулайлик