Марказий банк Ахборот хизмати хабар қилади

20.08.2008

ЛИЦЕНЗИЯСИ АЛМАШТИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарори билан «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ «Kapital Plus mikrokredit tashkiloti» (Тошкент ш.) масъулияти чекланган жамиятининг почта манзили ўзгариши муносабати билан уларга кредит уюшмаси фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия бланклари алмаштириб берилди.
* * *
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддаси ва «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки устав капитали 14 млн. сўм бўлган «Hilola Invest Kapital mikrokredit tashkiloti» масъулияти чекланган жамиятга (Сурхондарё вилояти, Узун тумани) фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берди.
Янги микромолиявий ташкилот мижозларга микрокредит ва микроқарзлар, жумладан истеъмол кредитлари ажратиш, микролизинг ва бошқа турдаги микромолиявий, маслаҳат ва ахборот хизматлари кўрсатиш билан шуғулланади.

ЯНГИ КРЕДИТ УЮШМАЛАРИ ОЧИЛДИ

«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддаси ва «Кредит уюшмалари тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарори билан қуйидаги юридик шахсларга кредит уюшмаси фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди:
- устав фонди салкам 32,6 млн. сўм миқдорида фақат пул маблағларидан шакллантирилган «Buyuk Turon Invest» кредит уюшмаси (Андижон вилояти, Қўрғонтепа шаҳри),
- устав фонди 35 млн. сўм миқдорида фақат пул маблағларидан шакллантирилган «Орзу инвест» кредит уюшмаси (Андижон шаҳри),
- устав фонди 33 млн. сўм миқдорида фақат пул маблағларидан шакллантирилган «Учар оқ тулпор» кредит уюшмаси (Фарғона вилояти, Бувайда тумани),
- устав фонди 32,5 млн. сўм миқдорида фақат пул маблағларидан шакллантирилган «Zamondosh» кредит уюшмаси (Фарғона шаҳри).
Янги кредит уюшмалари ўз аъзолари – кичик бизнес субъектлари ва хусусий тадбиркорларнинг лойиҳаларини молиялаш, уларга лизинг хизматларини кўрсатишга қаратади.

«САМАРҚАНДБАНК» ЛИЦЕНЗИЯЛАРИ АЛМАШТИРИБ БЕРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарори билан «Самарқандбанк» хусусий ёпиқ акциядорлик-тижорат банкининг номи «Самарқандбанк» хусусий очиқ акциядорлик-тижорат банкига ўзгарганлиги муносабати билан унга банк операцияларини амалга ошириш учун берилган лицензия ва чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи Бош лицензия бланклари алмаштириб берилди.

Марказий банк Ахборот хизмати.



Похожие новости
Хусусий мулкчилик ва ҳудудлар иқтисодиётини инвестициялаш самарадорлигини ошириш – устувор вазифа

02.02.2009

Хусусий мулкчилик ва ҳудудлар иқтисодиётини инвестициялаш самарадорлигини ошириш – устувор вазифа

Респблика қимматбаҳо қоғозлар биржаси қатнашчиларининг маблағлари ҳажмига нисбатан янги талаблар қўйилмоқда

22.01.2009

Респблика қимматбаҳо қоғозлар биржаси қатнашчиларининг маблағлари ҳажмига нисбатан янги талаблар қўйилмоқда

Давлат буджети - мамлакатдаги иқтисодий соҳани тартибга солишга қаратилган энг муҳим механизмлардан бири

22.01.2009

Давлат буджети - мамлакатдаги иқтисодий соҳани тартибга солишга қаратилган энг муҳим механизмлардан бири



Система Orphus