Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз айёми – Мустақиллик байрами арафасида ҳар бир жамоатчилик ташкилоти бажарилган ишларини сарҳисоб қилиши, ортда қолган дамларга назар ташлаши одат тусига кирган. Хусусан, молия тизимимизда фаолият бошлаганига бу йил 10 йил тўлган “Алп Жамол банк” хусусий очиқ акциядорлик-тижорат банки ҳам ўз фаолият натижаларини йил бошига нисбатан таққослаб чиқди. Айтиш жоизки, банк ташкил этилгандан буён ўтган 10 йил мобайнида миллий иқтисодиётимиз ва банк тизимимизда барқарор ривожланиб келаётган муассасалардан бири бўлиб қолмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўзида ҳам банк ўз фаолиятининг асосий йўналишларида изчил ривожланиш сари дадил одимламоқда. Банк ҳар бир мижознинг индивидуал эҳтиёжидан келиб чиқиб хизмат кўрсатиш, замонавий ахборот технологиялари асосидаги банк хизматларидан унумли фойдаланишга эришиб, бу орқали миллий молия бозордаги мавқеини тобора мустаҳкамлаб бормоқда. Шунингдек, банк халқаро молия муассасалари ва компаниялар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ҳам кучайтираяпти. Мижозлар талабининг ўсиб бориши банк жамоасини янада қатъий меҳнат қилишга, банк фаолияти ривожини таъмин этишга қаратилган янги банк маҳсулотлари ва технологияларини жорий этишга ундамоқда. Мамлакатимиз Президентининг 2007 йил 7 ноябрдаги “Банк тизимини ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмаларига жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори юртимизда банк тизимини собитқадамлик ва мақсадли шаклланишига, банкларнинг иқтисодиёт ривожидаги ролини ортишига, реал сектор вакилларини кенгроқ молиялашга ҳамда банк хизматлари сифатининг юксалишига туртки бўлмоқда. Айнан юқоридаги омиллар “Алп Жамол банк” фаолиятини ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. Маълумки, тижорат банки фаолияти ривожининг асосий омилларидан бири бу – ўз активлари ҳолатининг сон ва сифат жиҳатидан ўсишига боғлиқ. Активлардаги даромадлилик ва ликвидлилик даражасининг барқарор бўлиши эса банкнинг молиявий ҳолатига бориб тақалади. Шундан келиб чиқиб, “Алп Жамол банк” жорий йилда ўз олдига асосий ва устувор вазифа этиб активлар ҳажмини ва адекватлик манбаларини ўстиришни мақсад қилиб қўйди. Бунинг натижасида, 2008 йилнинг ўтган олти ойида банк активлари 65,4 млрд. сўмдан 86,5 млрд. сўмга ошиб, ўсиш кўрсаткичи 1,3 баробарни ташкил этди. Эндиликда банк раҳбарияти томонидан йил охирига қадар банкнинг соф активлари миқдорини 100,0 млрд. сўмгача етказиш режалаштирилмоқда. Тармоқлар фаолиятини кенгайтириб.
Банкнинг ушбу йўналишдаги асосий стратегик мақсади бугунги рақобатбардошлик муҳитида ишни янги сифат босқичига кўтариш, фаолият доирасини кенгайтириш ва хизматлар турини кўпайтириш орқали мижоз ишончини қозонишдан иборат. Жумладан, “Алп Жамол банк” ўз фаолият доирасини нафақат пойтахт бўйлаб, балки бутун республика бўйича кенгайтиришни давом эттирмоқда. Бугунги кунга келиб банк таркибида 4 та филиал, 20 та минибанк, 15 та махсус жамғарма касса, 18 та халқаро пул жўнатмалари тизими шохобчаси мавжуд. Ўз навбатида, банкда бир йўла 7 та халқаро пул жўнатмалари тизими – “Western Union”, “Moneygram”, “Anelik”, “Быстрая почта”, “Unistream”, “Contact” ҳамда “Migom” тизимлари йўлга қўйилган. Ҳозирда банк томонидан шу йил охиригача Наманган, Термиз ва Самарқанд шаҳарларида қўшимча учта банк филиалини очиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, мижозларга қулайлик яратиш мақсадида минибанклар тармоғини кенгайтириш ҳамда уларда барча турдаги чакана банк хизматларини, жумладан халқаро пул жўнатмалари тизими бўйича хизмат кўрсатиш, омонатларга пул қўйиш, валюта айирбошлаш, коммунал тўловларни амалга ошириш ва бошқа хизматларни йўлга қўйиш мақсад қилинмоқда. Хулоса қилиб айтганда, “Алп Жамол банк” жамоаси ўзаро бирдамликда иш унумдорлигини ошириш орқали жорий йил охирига бориб банк даромади миқдорини 5,2 млрд. сўмга етказишни мўлжалламоқда. Бу йўлда банк раҳбарияти томонидан даромад келтирувчи активлар ҳажмини ошириш, банк фаолияти кўламини янада кенгайтириш мақсадга мувофиқ этиб белгиланган. Шу боис, жорий йил охиригача банк мижозлар талабига мос келадиган бир нечта янги банк маҳсулотлари ҳамда хизматларини ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этишни режалаштирмоқда. Шунингдек, реал сектор вакиллари билан ҳамкорлик доирасини кенгайтириш ҳам банк жамоасининг асосий диққат-марказида бўлади.
Акмал НАЗАРОВ.
Похожие новости
04.09.2009
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:
04.09.2009
ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади
04.09.2009
“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади
Актуальные новости банков и финансовой сферы.
Подпишитесь на наш Телеграм канал
Актуальные новости банков и финансовой сферы. Подпишитесь на наш Телеграм канал
Ривожланиш йўлидан дадил одимлаб