JET: Вклады в сумах или долларах: что выгоднее в Узбекистане? Подробнее

Мижоз – устувор аҳамият, Сифат – мажбурий шарт.

08.09.2008
Ҳозирга қадар Ўзмиллийбанк Тошкент шаҳар бош бошқармаси замонавий менежмент принципларига мувофиқ бизнес юритиш мажбуриятини ўз зиммасига олган республикадаги ягона кредит-молия муассасаси бўлиб қолмоқда.
Банк Тошкент шаҳар бош бошқармасининг бошлиғи Даврон Ҳидоятов, республика иқтисодиёти жадал ривожланаётган ҳозирги шароитда замонавий бизнесда мижоз ва унинг эҳтиёжлари энг асосий ўринга чиқаётганлигига ишонч билдирди. Бу эса, биздан кўрсатилаётган хизматлар сифатига узлуксиз эътибор беришимизни талаб қилади, деб таъкидлади у.

Банкнинг биринчи навбатдаги вазифалари билан бир қаторда, Тошкент шаҳар бош бошқармасида мижознинг мақоми ва тоифасидан қатъи назар, истеъмолчилар билан икки томонлама алоқа мониторингига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур иш самарадорлигига эришиш учун истеъмолчиларнинг қониқиш даражаси тўғрисида ахборот олишнинг турли механизмларидан фойдаланилмоқда. Улар орасида айниқса сўровномалар тарқатиш кенг қўлланилаяпти. Хусусан, охирги ўтказилган маркетинг тадқиқотлари аҳоли ишончли ва проффесионал шерик сифатида обрў қозонган Ўзмиллийбанк хизматларига ишонч билан қараб, узоқ вақтдан буён уни афзал кўриб келаётганидан далолат беради.
Шуни таъкидлаш лозимки, сўраб билиш тадбирлари бу банк хизматидан анчадан буён фойдаланиб келаётган мижозларга жуда маъқул бўлди. Мазкур “мулоқот” воситаси унинг иштирокчиларида уларнинг умид ва истаклари албатта ҳисобга олинишига ишонч ҳосил қилмоқда. Бошқа томондан, банк раҳбарияти ушбу тадбирлар натижаларидан бевосита манфаатдордир. Чунки, бунда раҳбарият ўз ишига энг аниқ баҳо берилади ва яхшиланиши керак бўлган йўналишлар аниқланади деб ҳисоблайди. Банк ўз мижозларининг истакларини инобатга олиб, уларга хизмат кўрсатишни ҳатто тушлик вақтида ҳам тўхтатмаяпти.
Ўзмиллийбанк Тошкент шаҳар бош бошқармаси фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинса, қуйи муассасаларнинг жамоалари “икки томонлама алоқа”нинг муҳим бўғинидир. Зеро уларнинг фикри ҳам катта аҳамиятга эга. Уларнинг иш натижалари ҳамда банкка келувчиларнинг ижобий фикрлари Ўзмиллийбанк пойтахт бўлинмасидаги Сифат Менежменти Тизимининг қанчалик таъсирчанлигини кўзгуда акс эттиргандек кўрсатади.
Шу билан бирга, Миллий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошқарув тизимининг иши мустақил, холис таҳлил қилинишидан манфаатдор. Аввалги текширувлар сингари, TUV CERT нуфузли халқаро органи томонидан такроран ўтказилган бу сафарги сертификатлаш аудити ҳам ижобий натижалар берди. Ушбу ҳолат эса, Миллий банк Тошкент шаҳар бош бошқармасига тақдим этилаётган хизматлар сифати учун ўз мижозлари олдида юксак масъулиятни ҳис этувчи молия муассасаси сифатида дадил иш тутиш ҳуқуқини беради.
Миллий банкдаги энг катта бўлинманинг сифат соҳасидаги сиёсати унинг олдига иқтисодиётнинг асосий тармоқларидаги банк иштирокини кенгайтириш, бунда Тошкент шаҳрининг ишлаб чиқариш салоҳияти жадал ривожлантирилишига кўмаклашиш ва айни пайтда чакана бизнес инфратузилмасини такомиллаштириш каби стратегик мақсадларни қўймоқда.
Чунончи, жорий йил бошидан буён шаҳар бозорлари ҳудудларида савдо нуқталари ижараси учун тўловларни қабул қиладиган қўшимча 20та пункт ташкил этилди. Йирик корхоналар яқинида, шунингдек Тошкентнинг аҳоли гавжум жойларида янги мини-банклар, ихтисослаштирилган кассалар ҳамда коммунал ва бошқа тўловларни қабул қилиш пунктлари очилди. Ўз истеъмолчисига яқинроқ бўлиш фикри ўзини тўла-тўкис оқламоқда. Илгари банк хизматларидан фойдаланмаган одамлар ихтисослаштирилган кассаларнинг доимий мижозларига айланиб, бу ерда яхши хизмат кўрсатилаётганини таъкидламоқдалар ҳамда транспортда юриш билан боғлиқ ва бошқа харажатларга йўл қўймай, ўз уйларидан узоққа бормай, электр энергияси, газ, сув ва иситиш, телекоммуникация ва алоқа хизматлари ҳақини ўтказиш, шунингдек солиқларни ҳамда ўқиш пулини тўлаш имконияти яратилгани учун миннатдорчилик билдирмоқдалар. 2008 йил 1 сентябрдаги ҳолатга кўра, пойтахтдаги махсус кассалар орқали коммунал ва бошқа хизматлар учун 11,68 млрд. сўмликдан ортиқ тўловлар қабул қилинди. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, тўловлар нақд пулда ҳам, пластик карточка орқали ёки мижознинг ҳисобварағидан ҳам қабул қилинаяпти.
Йил охиригача мини-бўлинмалар тармоғини янада кенгайтириш режалаштирилган. Тез орада, шаҳарликлар йирик савдо марказларига борганда ёки гавжум кўчаларда Миллий банкнинг янги чакана марказлари хизматларидан фойдаланиш – пул маблағларини жаҳоннинг исталган жойига жўнатиш, маблағларни манфаатли омонатга қўйиш ёки унинг фоизларини тезкор олиш имконига эга бўладилар.
Банкнинг чакана бизнесни жўшқин ривожлантиришга қаратилган фаолияти хусусий омонатлар ва фуқароларнинг жалб этилган маблағлари бўйича молия бозорида пешқадамлик мавқеини сақлаб туриш имконини бермоқда. Мазкур иш бир мақсадга – аҳоли жамғармалари муносиб қўлланилиши ҳамда омонатчига, банкка ва минтақа иқтисодиётига фойда келтириб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун инвестиция ресурсларини шакллантиришга интилиш мақсадига қаратилган. Хусусан, Тошкент шаҳар бош бошқармаси шу йил 1 сентябрдаги ҳолатга кўра, аҳолининг ҳам миллий, ҳам хорижий валютадаги депозитлари ҳажми анча ўсганлигини қайд этди. Хусусан, бу депозитлар ҳажми миллий валютада 67 млрд. сўмдан ортиқ, хорижий валютада эса эквивалентда 48 млн. АҚШ долларидан кўпроқ ошди. Ҳозирги кунда Миллий банк миллий ва хорижий валюталардаги омонатларнинг 29 туридан кўпроғини таклиф этмоқда. Уларда пул маблағларини сақлаш шартлари мижозлар учун манфаатли, фоизлар тўлаш тизими эса мослашувчан қилиб белгиланган.
Аҳоли ипотека ва истеъмол кредитлари бериш хизматларига ҳамиша қизиқиш билан қараб келган. Ўтган саккиз ой мобайнида банк кенг доирадаги мижозларнинг уй-жой сотиб олишга бўлган талабини қондириш учун 15 миллиард 627 миллион сўм ҳамда маиший техника, автомобиллар сотиб олиш ва бошқа мақсадлар учун қарийб 2,3 миллиард сўм йўналтирди.
Мазкур йўналишда ишлар экан, банк ёшларнинг долзарб муаммоларини ҳам эътиборсиз қолдирмасдан, оилани мустаҳкамлашда ёрдам бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, оила қурган ёшлар имтиёзли шартларда кредит ҳисобидан алоҳида уй-жой сотиб олиш ва уни жиҳозлаш имконига эга бўлдилар. Ҳисобот санасидаги ҳолатга кўра, Бош бошқарма бўлим ва филиаллари ёш келин-куёвлар томонидан ипотека кредити учун берилган 7,5 миллиард сўмликдан ортиқ буюртмаларни қондирди, шунингдек уларга қарийб 896 миллион сўмлик истеъмол кредитлари берди.
Миллий банк илғор тармоқ ишлаб чиқариш корхоналари учун жозибали стратегик шериклигича қолмоқда. Катта кредит ресурсларига эга бўлган Ўзмиллийбанк Тошкент шаҳар бош бошқармаси муҳим ижтимоий аҳамиятга эга объектларни қуришда қатнашаяпти. Хусусан, янги уй-жой комплекслари, замонавий автомагистраллар ва йўллар инфратузилмаси қурилиши шулар жумласидандир. Бундан ташқари, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати корхоналарининг технологик линияларини янгилаш, фармацевтика ва қишлоқ хўжалиги тармоқларини, шунингдек импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ривожлантириш ва бошқа мақсадларга катта маблағлар ажратилган.
Устига-устак, банк етакчи халқаро молия муассасалари ҳамда чет эл тижорат банкларининг кредитларини жалб этиб, бу маблағларни импорт ўрнини босадиган ва экспорт учун мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг технологик ускуналарини модернизациялаш ва салоҳиятини оширишга йўналтираяпти. Ҳозирги кунда Миллий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси Хитой Давлат Тараққиёт банкининг 15 миллион АҚШ доллари ҳажмидаги кредит ресурсларини ўзлаштирмоқда. Мазкур банк очган йўналиш бўйича 850 минг АҚШ доллари миқдоридаги биринчи қарз “Tosh-Marmar” ОАЖда гранит ва мармарга қайта ишлов бериш ва улардан маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтиришга йўналтирилди. Яна 18та инвестиция лойиҳаси кўриб чиқиш ва молиялаш босқичида турибди.
Шундай қилиб, Ўзмиллийбанк Тошкент шаҳар бош бошқармаси кредит портфелининг ҳажми 2008 йил 1 сентябрдаги ҳолатга кўра 170,5 млрд. сўмдан кўпроқ суммани ташкил этди. Бунда унинг асосий улуши узоқ муддатли кредитларга тўғри келади.
Умуман эса, йил бошидан буён Ўзмиллийбанк пойтахт бўлинмасининг даромади 50 миллиард сўмдан ошиб, соф фойда қарийб 13 миллиард 330 миллион сўмни ташкил этди. Бу эса, 2007 йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан 35% кўпдир. Мазкур бўлинма кенг мижозлар базасига эга бўлиб, унинг 163,2 минг мижози бор. Шулардан 143.000 киши чакана бизнес вакиллари, 12,3 мингтаси юридик шахслар ва 7.776таси хусусий тадбиркорлар. Мазкур кўрсаткич аҳолининг ишончини ҳақли равишда қозониш, омонатлар шартларини мақбуллаштириш борасида аниқ мақсадли ишларни олиб бориш, инновацион технологияларни қўлланиш, Ўзмиллийбанк электрон хизматлари турларини кенгайтириш натижаси бўлди.
Хулоса қилиб шуни таъкидлашимиз лозимки, Ўзмиллийбанк Тошкент шаҳар бош бошқармасида Сифат менежменти тизимини яратишдан мақсад фақат “ISO сертификати”ни олиш эмасди. ISO 9001:2000 бизнес-моделини муваффақиятли қўллаб, жаҳон тажрибасининг энг яхши ютуқларидан фойдаланиб, банк бошқарув фаолияти жараёнларини мақбуллаштириш борасида мураккаб ташкилий ишларни амалга оширди ҳамда умумий корпоратив маданият доирасида янги менталитетни шакллантирди. Ҳозирги кунда ушбу жипслашган банкчилар командаси фуқароларимизни сифатли молия хизматлари билан таъминлаш борасидаги муҳим ижтимоий вазифани бажармоқда.

Н.Максимова

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки
Тошкент шаҳар бош бошқармаси


Похожие новости
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

04.09.2009

«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

04.09.2009

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади

04.09.2009

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади



Система Orphus