«infinBANK» хусусий очиқ акциядорлик-тижорат банкида аҳоли учун ўз қўлидаги бўш пул маблағларини омонатларга қўйган ҳолда қўшимча даромад олиш, уларга турмуш фаровонлигини яхшилашда қулайликлар яратишга юксак масала сифатида қараб келинмоқда. Жумладан, банк жорий йилнинг 29 августидан бошлаб хорижий валютадаги янги омонатни амалиётга татбиқ этди. Сақланиш муддати уч ой бўлган мазкур омонатга йилига 4 фоиз миқдорида устама тўланади. Бундан ташқари, банк хорижий валютадаги йиллик 6 фоиз (сақланиш муддати 6 ой бўлган), 7 фоиз (сақланиш муддати 9 ой), 10 фоиз (сақланиш муддати 1 йил) устама тўланувчи учта омонат турини ҳам таклиф этмоқда. Эътиборлиси, омонатчи ушбу юқоридаги уч омонатнинг устама фоизларини ҳар чорак якунида олиш имкониятига эга. Айтиш ўринлики, аҳолига ҳар томонлама қулай ва манфаатли шартларда янги-янги омонатларни жорий этиб боришда мамлакатимиз Президентининг 2008 йил 20 февралдаги “Тижорат банкларида аҳоли омонатлари шартларини либераллаштириш ҳамда кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони муҳим омил бўлаяпти. Бу эса аҳолининг мазкур банкка бўлган ишончини ошириб, мижозлар сафининг кенгайишига хизмат қилмоқда. Банк кредитлаш йўналишидаги ўз хизматлари доирасини янада кенгайтириш мақсадида мамлакатимиз иқтисодиётининг истиқболли тармоғи саналган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳам фаол молиявий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Айни пайтда, банк ушбу йўналишда ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаб, бу йўлда банк жамоаси ҳар бир мижозга замонавий, сифатли ва энг муҳими қулай шартларда кредитларни расмийлаштиришга кўмаклашмоқда.
Акмал НАЗАРОВ. bank.uz
Похожие новости
04.09.2009
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:
04.09.2009
ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади
04.09.2009
“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади
Актуальные новости банков и финансовой сферы.
Подпишитесь на наш Телеграм канал
Актуальные новости банков и финансовой сферы. Подпишитесь на наш Телеграм канал
«infinBANK»: фаолиятнинг янги қирралари