Ҳозирги кунда Республикамизда фаолият юритаётган тижорат банклари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга барча турдаги банк хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилган. Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг банк тизимини ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш тўғрисидаги қатор фармон ва қарорларида мижозларга кенг турдаги банк хизматларини кўрсатиш, уларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, тижорат банкларининг инфраструктураларини яъни мини банк, жамғарма, коммунал ва махсус кассалар ташкил этилишига ва уларни иш режимларини аҳоли учун маъқул вақтларга белгилаш орқали хизмат кўрсатишга катта эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йилнинг 7 ноябрдаги «Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-726-сонли қарори шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 20 февралда қабул қилинган «Тижорат банкларида аҳоли омонатлари шартларининг либераллаштириш ҳамда кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-3968-сонли Фармон ана шулар жумласидандир. Қабул қилинган фармоннинг ижросини тўлақонли таъминлаш аҳолининг банкларга бўлган ишончини янада ошириш, банк билан аҳоли ўртасида ишончли хамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш, аҳолининг миллий ва хорижий валютадаги пул маблағларини тижорат банкларига янада кенгроқ жалб қилиш, мамлакатимиз иқтисодиётининг юқори ўсиш суръатларини таъминлаб бориш ҳамда аҳолининг турмуш даражасини изчил равишда ошириш учун уларни инвестиция жараёнларига янада кўпроқ йўналтириш имконини берди. Шунингдек фармонда жисмоний шахслар томонидан ҳисобварақларга қўйиладиган пул маблағларининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан озод этилиши белгилаб қўйилиши эса омонатчиларнинг моддий манфаатдорлигини янада ошириши қувонарли ҳолдир. Мазкур фармон талабларининг Ипотека-банкнинг барча ходимларига етказиш ва ижросини бажарилишини таъминлаш мақсадида Банкда махсус ишчи гуруҳи тузилиб, жойларда амалий семинарлар ва ўқув машғулотлар ўтказила бошланди. Шунингдек, Ипотека-банкнинг барча филиалларида ишонч телефонлари ташкил этилиб, мазкур фармоннинг мақсад-мохияти ва мижозларга берилган имтиёзлар ҳамда банкка оид бошқа масалалар бўйича аҳолидан тушаётган мурожаатларга малакали жавоб бериш учун масъул маслаҳатчи мутахассислар тайинланди. Ипотека-банкнинг 39 та филиаллари тасарруфида жорий йилнинг 1 март ҳолатига 563 та жамғарма кассалар фаолият кўрсатмоқда. Бугунги кунда банк томонидан аҳолига миллий ва хорижий валютада ўттиздан ортиқ омонат турлари таклиф қилиниши баробарида мижозлар пул маблағларини сақлашда ўзларига энг мақбул шартлар ва муддатларни танлаш ҳамда ўз даромадларини ошириш учун тўлиқ имкониятлар яратилган. Ҳозирги кунда Ипотека-банкда «Хазина», «Ҳамкор», «Ишонч», «Адолат», «Зиё», «Қадрият» «Мўътабар аёл» ҳамда «Имкон» каби бир қатор янги омонат турлари мавжуддир. Тақдим этувчига очиладиган «Имкон» омонатига омонатчи шахсий ҳисобварағига ёки номи кўрсатилмаган тақдим этувчининг ҳисобварағига, яъни аноним тарзда маблағ қўйиши мумкин. Мазкур омонат турида даврда мижознинг хохишига мувофиқ пул маблағларини 1 ойдан 1 йил муддатгача бўлган даврга қўйиш имкониятлари яратилган. Маблағлар нақд пул шаклида ҳам, омонатчиларнинг хорижий банклардаги шахсий ҳисобварақларидан пул ўтказиш йўли билан ҳам қўйилиши мумкин бўлиб, бунда маблағларнинг келиб чиқиш манбалари тўғрисида маълумот ва ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинмайди ҳамда уларни сўраб олиш қатъиян тақиқлаб қўйилган. Ипотека-банкда ушбу фармон талабларидан келиб чиқиб, омонатчиларнинг ҳисобварақлари ва пул қўйилмалари борасида, шунингдек, улар бўйича амалга ошириладиган амалиётлар хусусида банк сири сақланиши кафолатланган. Шу билан бирга пул қўювчидан пул маблағларининг келиб чиқиш манбалари тўғрисида маълумотномалар ва бошқа ахборотларни талаб қилинмайди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ипотека-банк омонатчиларининг пул маблағлари дахлсизлиги Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ кафолатланган.
Похожие новости
04.09.2009
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:
04.09.2009
ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади
04.09.2009
“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади
Актуальные новости банков и финансовой сферы.
Подпишитесь на наш Телеграм канал
Актуальные новости банков и финансовой сферы. Подпишитесь на наш Телеграм канал
Ипотекабанк: аҳолига хизмат қилиш йўлида