Хусусан, ҳозирда банк томонидан миллий валютадаги “infin первый” омонати таклиф этилаётган бўлиб, сақланиш муддати 60 кун бўлган ушбу омонатга қўйилган маблағ учун йиллик 18 фоиз миқдорида устама олиш имконияти мавжуд. Фоизларни омонат муддати якунига етганидан сўнг берилади.
Шунингдек, банкда мижозлар учун хорижий валютадаги “Гарант” номли 4 та омонат тури таклиф этилмоқда. Сақланиш муддати 3 ой бўлган “Гарант-1” омонатига йилига 4 фоиз устама тўланса, сақланиш муддати 6 ойни ташкил этувчи “Гарант-2”га 6 фоиз, сақланиш муддати 9 ой бўлган “Гарант-3”га 7 фоиз, сақланиш муддати 12 ой бўлган “Гарант-4”га 10 фоиз миқдорида устама берилади.
Таъкидлаш жоизки, “infinBANK” халқимиз турмуш даражасини оширишга юксак эътибор қаратган ҳолда мижозлар талаб ва таклифидан келиб чиқиб жозибадор янги омонат турларини фаол жорий этиб келмоқда. Бу эса банк ва аҳоли ўртасидаги муносабатларда ишончли кўприк вазифасини ўтамоқда.
Акмал НАЗАРОВ.
Bank.uz
04.09.2009
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:
04.09.2009
ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади
04.09.2009
“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади
Қулай ва манфаатли омонатлар