JET: Вклады в сумах или долларах: что выгоднее в Узбекистане? Подробнее

Янги банк иш бошламоқда

07.10.2008

Мамлакатимизда молия муассасалари учун яратилган қулай шарт-шароит янги тижорат банкларининг ташкил этилишига ва уларнинг фаолияти муваффақиятли кечишига замин яратмоқда. Бунга яқинда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида юртимиздаги ўттизинчи банк сифатида рўйхатдан ўтган ва Самарқанд шаҳрида ўз фаолиятини йўлга қўяётган «Amirbank» хусусий очиқ акциядорлик-тижорат банки ҳам ёрқин мисол бўла олади.

    Эътиборлиси, мазкур банкнинг устав капитали 5 млрд. сўмни ташкил этаётган бўлиб, унинг 100 фоизи айнан жисмоний шахслар улушига тўғри келмоқда. Бу эса мамлакатимиз Президентининг “Хусусий акциядорлик тижорат банкларини ташкил этишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳаётга изчил татбиқ этилаётганининг яна бир намунасидир.

«Amirbank» ХОАТБнинг асосий фаолият йўналиши мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиялаш ҳамда янги мулкдорлар синфини шакллантиришга қаратилган.

Похожие новости
Хусусий мулкчилик ва ҳудудлар иқтисодиётини инвестициялаш самарадорлигини ошириш – устувор вазифа

02.02.2009

Хусусий мулкчилик ва ҳудудлар иқтисодиётини инвестициялаш самарадорлигини ошириш – устувор вазифа

Респблика қимматбаҳо қоғозлар биржаси қатнашчиларининг маблағлари ҳажмига нисбатан янги талаблар қўйилмоқда

22.01.2009

Респблика қимматбаҳо қоғозлар биржаси қатнашчиларининг маблағлари ҳажмига нисбатан янги талаблар қўйилмоқда

Давлат буджети - мамлакатдаги иқтисодий соҳани тартибга солишга қаратилган энг муҳим механизмлардан бири

22.01.2009

Давлат буджети - мамлакатдаги иқтисодий соҳани тартибга солишга қаратилган энг муҳим механизмлардан бири



Система Orphus