Чакана хизматларни ривожлантириб

11.10.2008
“Туронбанк” очиқ акциядорлик-тижорат банки замонавий банк технологияларини ривожлантириш, хизмат кўрсатиш доирасини кенгайтириш, мижозларга тезкор хизмат кўрсатишни таъминлашга юксак эътибор қаратиб келмоқда. Буни яқиндан бошлаб пойтахтимизда банкнинг яна бир янги чакана хизматлар маркази ишга туширилгани ҳам исботлаб турибди. Ушбу марказ томонидан чакана хизматларнинг деярли барча тури – халқаро пул жўнатмалари, омонатлар билан ишлаш, банк амалиётлари ва хорижий валютадаги бошқа банк маҳсулотлари бўйича аҳолига хизмат кўрсатилади. Бу йўлда марказ зарурий техника ва технология билан жиҳозланган бўлиб, ҳозирнинг ўзида мижозлар бир йўла 6 та - “Western Union”, “Быстрая почта”, “Coinstar”, “Contact”, “MoneyGram” ва “Золотая Корона” каби халқаро пул жўнатмалари тизимидан кенг фойдаланишни бошлаганлар. Айтиш ўринлики, банк мазкур йилнинг ўзида тармоқ фаолиятини янада кенгайтириб, мижозларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида мамлакатимиз вилоят ва туманларида 10 та минибанк, 15 та пул жўнатмалари шохобчаси ҳамда 5 та чакана хизматлар марказини очди. Умуман олганда эса, бугунги кунда банк таркибида бутун юртимиз бўйлаб 84 та халқаро пул жўнатмалари шохобчаси мавжуд бўлса, шундан 27 таси чакана банк хизматларини кўрсатишга ихтисослашган. Эътиборлиси, бу банкда ҳам жисмоний, ҳам юридик шахслар базасини сезиларли даражада ошишига олиб келди. Жумладан, 1 сентябр ҳолатига келиб банк мижозлари сони 75 мингтани ташкил этди. Сўнгги йилларда “Туронбанк” ОАТБ замонавий хизматлар турини ривожлантириш орқали янги мижозларни банкка жалб қилишга интилмоқда. Бу эса аҳоли ўртасида банк мавқеининг янада ошишига ва фаолият кўламининг кенгайишига хизмат қилмокда. Бобур САТТОРОВ. "Банк ахборотномаси"
Похожие новости
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

04.09.2009

«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

04.09.2009

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади

04.09.2009

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади



Система Orphus