JET: Являются ли игры Hamster Kombat и Notcoin законными? Подробнее

Банклар билан ҳамкорлик

11.10.2008
“eKarmon Group” интернет-тўловлар тизими мамлакатимизнинг тижорат банклари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишда давом этмокда. Жумладан, яқинда “eKarmon Group” МЧЖ ва “Multisoft Solutions” МЧЖ ўзларининг агентлик шохобчалари доирасини кенгайтириш йўли билан ўз мижозларига қулайликлар яратиш мақсадида учта тижорат банки - “Ҳамкорбанк” АТБ, “Асака” ДАТБ ҳамда “Универсалбанк” ХОАТБлари билан янги шартнома келишувига эришдилар. Ҳозирда ушбу ҳамкорлик муносабатлари доирасида техник ишлар олиб борилаётган бўлиб, улар якунига етгач, юқоридаги уч тижорат банкининг бош офислари, филиаллари, минибанклари ва экспресс-марказлари кассалари агентлик функцияларини тўлақонли бажаришлари ва «eKarmon» интернет-тўловлар тизими мижозларининг электрон кармонларини тўлдириш ҳамда электрон рақамли имзо калитларининг (ЭРИ) сертификатларини олиш учун зарур бўлган мижозлар идентификациясини амалга оширишлари мумкин. Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, бугунги кунда “Асака” ДАТБ таркибида мамлакатимиз вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида 27 та филиал, 85 та минибанк мавжуд бўлса, “Ҳамкорбанк” АТБ қошида пойтахтдаги 1 та ваколатхона ҳамда Андижон, Фарғона, Наманган, Бухоро, Сурхондарё, Хоразм вилотларида 24 филиал ва 41 минибанк, “Универсал банк” ХОАТБда эса Қўқон шаҳридан ташқари Тошкент шаҳрида бир филиал ва республика бўйича 20 та минибанк мижозларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Бобур САТТОРОВ. "Банк ахборотномаси"
Похожие новости
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

04.09.2009

«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

04.09.2009

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади

04.09.2009

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади



Система Orphus