“Ғаллабанк” Республика акциядорлик-тижорат банки ўз анъаналарига содиқ қолган µолда байрам арафасида аµоли эътиборига иккита янги омонат турини тақдим этди. “Мураббий” ва “Оқ олтин” деб номланган мазкур депозитлар банкнинг бошқа 20га яқин омонатлари қатори мижозлар эътиборини тортмоқда.
1 октябр - Ўқитувчилар ва мураббийлар куни ҳамда кузги йиғим-терим мавсуми муносабати билан жорий қилинган ушбу омонатларнинг йиллик фоиз тўлови 18 фоиз бўлиб, маблағлар жорий йилнинг 1 октябридан 2009 йилнинг 1 январигача қабул қилиниши белгиланган.
Ушбу депозитлар бўйича тузилган тартибга мувофиқ, “Мураббий” омонатига мижоз 2 ой муддатга маблағ қўйиши ва унга тўланадиган устама фоизларни омонат муддати тугаганидан сўнг олиши мумкин. “Оқ олтин”ники эса ундан фарқли ўлароқ, сақланиш муддати 4 ой бўлиб, омонатчига фоизлар ҳар ойда берилиши белгиланган. Муддатли саналган ҳар икки омонатга ҳам қўйиладиган бошланғич бадал суммаси чекланмаган.
Юртбошимизнинг жорий йил 20 февралда қабул қилган “Тижорат банкларида аҳоли омонатлари шартларини либераллаштириш ҳамда кафолатларини таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 3968-сонли Фармони талабларига мувофиқ банкка жалб қилинаётган аҳоли маблағларининг келиб чиқиш манбалари банк томонидан талаб қилинмайди ва унинг сир сақланиши тўла кафолатланади. Ҳисобварақлардаги маблағлар мижозларнинг биринчи талабидаёқ ҳеч қандай тўсиқсиз берилиши таъминланган. Шу боисдан “Ғаллабанк” мижозларининг банкка бўлган ишончи кун сайин ошиб бормоқда. Банкка ўз маблағларини ишониб топшираётган омонатчилар сони 2008 йилнинг 1 сентябр ҳолатига 47 600 нафардан ортиқ бўлиб, омонатлар қолдиғи 14 млрд. 980 млн. сўмни ташкил этмоқда.
Ширин БАЙСЕНОВА.
"Банк ахборотномаси"
Похожие новости
04.09.2009
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:
04.09.2009
ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади
04.09.2009
“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади
Актуальные новости банков и финансовой сферы.
Подпишитесь на наш Телеграм канал
Актуальные новости банков и финансовой сферы. Подпишитесь на наш Телеграм канал
Банкнинг мураббийларга туҳфаси