Иқтисодиётни модернизациялаш йўлида

22.10.2008
“Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик-тижорат банки ўз устав фондини 100 млрд. сўмга етказиш мақсадида умумий қиймати 65,4 млрд. сўм миқдоридаги қўшимча янги акциялари эмиссиясини рўйхатдан ўтказди. Банк томонидан рўйхатган олинган ушбу 11- эмиссия мамлакат иқтисодиётини таркибий ўзгартириш, саноатнинг базавий тармоқларини модеронизация қилиш ҳамда техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича жалб қилаётган йирик инвестициялари миқдорини кенгайтириш ва шу орқали муассасанинг ресурс базаси ва капиталлашув даражасини янада ошириш мақсадига қаратилган. Ушбу акцияларни ишлаб чиқиш тартибига мувофиқ, қимматли қоғозларнинг 35 млрд. сўмини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, 26 млрд. сўмини Республика Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси сотиб олади. Шунингдек, акцияларнинг 2,2 млн. донаси Республика фонд бозори орқали банк акциядорлари ва саноат тармоғининг базавий ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида жойлаштирилиши кўзланган. Президентимиз томонидан 2008 йил 13 августда қабул қилинган “Ўзбекистон акциядорлик саноат-қурилиш банкининг капиталлашув даражасини янала ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 944- сонли Қарори асосида муомалага чиқарилган мазкур акциялар мамлакатимизнинг нефт-газ, кимё, электроэнергетика, электротехника ва саноатнинг бошқа етакчи тармоқларида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, реконтрукция қилиш, технологик жиҳатдан янгилаш дастурларини лойиҳавий молиялаштиришни таъминлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш имконини беради. Бу ташаббус, шунингдек, банкка халқаро капитал бозорларидан хорижий инвестиция ва кредитларни рағбатлантириш ҳамда синдикатлаштирилган кредитларни кенг қўллаш орқали зарур кредит ресурсларни жалб қилишда кўмак беради. Таъкидлаш жоизки, бугунги жаҳон молия бозори, жумладан ривожланган давлатлардаги етакчи банкларнинг инқирозга юз тутган бир пайтда “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан амалга оширишган бундай лойиҳа мамлакатимиз иқтисодиёти учун муҳим воқеа ҳисобланади.


Юлдуз ЗОКИРОВА.
Банк ахборотномаси
Похожие новости
Хусусий мулкчилик ва ҳудудлар иқтисодиётини инвестициялаш самарадорлигини ошириш – устувор вазифа

02.02.2009

Хусусий мулкчилик ва ҳудудлар иқтисодиётини инвестициялаш самарадорлигини ошириш – устувор вазифа

Респблика қимматбаҳо қоғозлар биржаси қатнашчиларининг маблағлари ҳажмига нисбатан янги талаблар қўйилмоқда

22.01.2009

Респблика қимматбаҳо қоғозлар биржаси қатнашчиларининг маблағлари ҳажмига нисбатан янги талаблар қўйилмоқда

Давлат буджети - мамлакатдаги иқтисодий соҳани тартибга солишга қаратилган энг муҳим механизмлардан бири

22.01.2009

Давлат буджети - мамлакатдаги иқтисодий соҳани тартибга солишга қаратилган энг муҳим механизмлардан бири



Система Orphus