Пойтахтимизда “Expo Construction Uzbekistan — 2008” 5-халқаро қурилиш, қурилиш техникаси ҳамда қурилиш материаллари кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда замонавий қурилиш бозорининг барча тармоқлари бўйича фаолият юритувчи 50га яқин компанияларнинг стендлари намойиш этилди. Ўзбекистон Республикаси бугунги кунда 150та давлатлар билан ташқи савдо алоқаларини олиб боради. Бундай иқтисодий ҳамкорлик мамлакатимизда қулай инвестиция иқлимини яратиш билан бирга кўзланган стратегик мақсадларни ҳал этишга шароит яратмоқда. Республикамизда Инвестиция дастури ишлаб чиқилган бўлиб, унинг доирасида умумий ҳажми 14 млрд. АҚШ долларилик халқаро инвестициялар жалб қилинган. Мазкур маблағларнинг 108,8 млн. АҚШ доллари бевосита қурилиш комплекслари ва қурилиш материаллари саноати учун йўналтирилган. Шунингдек, ҳукуматимиз томонидан автомобил йўлларини тиклаш ва қайта таъмирлаш дастури қабул қилинган бўлиб, унга кўра, 146,4 минг километрлик масофадаги шундай йўллар таъмирланиш арафасида. Мазкур лойиҳа Республика йўл жамғармаси томонидан молиялаштирилиши кўзланган бўлиб, унинг ҳажми 92,63 млрд. сўмни ташкил этмоқда. Қурилиш саноатига ихтисослашган мазкур кўргазма жамиятимизнинг барча жабҳаларида зарур бўлган қурилиш жиҳозлари, жумладан, йўл, коммунал ва автотранспорт техникалари, бўёқ ва шувоқ материаллари, қурилиш ускуналари, безакли текстил маҳсулотлари, турли шаклдаги ром ва эшиклар ҳамда улар учун рангли лок бўёқлари, сантехника ускуналари, барча турдаги иситиш ва совуткич тизимлари, ёғоч ва ёғочни қайта ишлаш техникалари, бассейн ва сауналар, шунингдек, қурилиш хавфсизлигини таъминловчи ва ёнғиндан ҳимоя қилувчи воситаларнинг намойиши билан қизиқарли бўлди.
Гулшан ЮСУПОВА. Банк ахборотномаси
Похожие новости
04.09.2009
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:
04.09.2009
ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади
04.09.2009
“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади
Актуальные новости банков и финансовой сферы.
Подпишитесь на наш Телеграм канал
Актуальные новости банков и финансовой сферы. Подпишитесь на наш Телеграм канал
Бунёдкорлик кўргазмаси