JET: Являются ли игры Hamster Kombat и Notcoin законными? Подробнее

Мижозлар эхтиёжини ўйлаб

28.10.2008
Давлат-тижорат Халқ банки мамлакатимизнинг умиди бўлган ёш оилаларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва ахоли маблағлари хавфсизлигининг ишончли воситаси саналган пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини такомиллаштиришга ўз фаолиятининг устувор вазифаси сифатида қараб келмоқда. Жумладан, бунга жорий йилда банк томонидан 2100 нафар ёш оилага 15,0 млрд. сўмга яқин имтиёзли кредитлар ажратилгани ҳам ёрқин далилдир. Агар ушбу ажратилган кредитлар миқдори таҳлил этилса, уй-жой шароитларини яхшилаш учун 450 нафар оилага 6,1 млрд. сўмлик ипотека кредити, маиший шароитларини яхшилаш учун 1250 нафар оилага 5,9 млрд. сўмлик истеъмол кредитлари ҳамда ёш оилаларнинг ўз бизнесини йўлга қўйиб олиши учун 400 нафар оилага 3,0 млрд. сўмдан зиёдроқ микрокредитлар берилганига гувоҳ бўлиш мумкин. Эътиборлиси, банк шу йил охирига қадар яна кўплаб ёш оилалар учун қулай шартлар асосида кредитлар ажратишни режалаштирмоқда. Халқ банки аҳоли маблағлари хавфсизлигининг муҳим ва қулай воситаси бўлган пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштиришга ҳам алоҳида аҳамият қаратмоқда. Бу йўлда банк ҳукуматимизнинг 2006 йил 3 августдаги “Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори асосида фаол иш олиб бораяпти. Жорий йилнинг 1 сентябр ҳолатига кўра, жами 140 мингга яқин пластик карточка муомалага чиқарилган бўлиб, мазкур карточкаларнинг 50 фоизидан кўпроғи иш ҳақи лойиҳасидаги пластик карточкалар ҳиссасига тўғри келади. Аҳолига иш ҳақи лойиҳаси бўйича хизмат кўрсатилар экан, иш ҳақини пластик карточкаларда сақлаш учун етарли қулайлик ва шароит яратиш талаб этилади. Шу боис, бу борада банк томонидан республикамизнинг барча минтақаларида амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилиб, аҳоли учун яқин ҳудудларда савдо терминаллари ташкил этилмоқда. Хусусан, ҳозиргача савдо ва хизмат кўрсатиш муассасаларига 1300 та терминал ўрнатилган бўлса, шундан 345 таси банк муассасаларига ва 955 таси савдо ва маиший хизмат ҳамда умумий овқатланиш корхоналарига ўрнатилган. Қисқа қилиб айтганда, банк ипотека ва истеъмол кредитларини ҳаётга кенг жорий этиш орқали ёш оилалар турмуш даражасини оширишга ва қулай пластик карточкалар асосида сифатли хизмат кўрсатиш йўлида доимий изланиб келмоқда.



Жасур МИРЗАЕВ.

“Банк ахборотномаси”



 
Похожие новости
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

04.09.2009

«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

04.09.2009

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади

04.09.2009

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади



Система Orphus