JET: Являются ли игры Hamster Kombat и Notcoin законными? Подробнее

Суғурта бозорида янги иштирокчи

29.10.2008
Бугун юртимизда хизмат кўрсатиш тармоғи жадал суратлар билан ривожланаётган бўлиб, бунга суғурта компанияларининг фаолият доираси ҳам тобора кенгайиб бораётгани ёрқин мисол бўла олади. Ҳозирда мазкур бозорда янги суғурта иштирокчиларининг юзага келаётгани мавжуд суғурта турларини янада кўпайтириш ҳамда шу орқали кенг тоифадаги юридик ва жисмоний шахсларни сифатли суғурта хизматлари билан таъминлаш имконини бермоқда. Шу йилнинг октябр ойи бошидан ўз фаолиятини йўлга қўйган “Agro Invest sug”urta” ОАЖ иқтисодиётимизнинг муҳим тармоғи саналган қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, ушбу соҳа вакилларига ўз ҳосилини етиштиришда дуч келиши мумкин бўлган молиявий муаммолардан ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилди. Унинг таъсисчилари сифатида “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки, “Туронбанк” очиқ акциядорлик-тижорат банки ҳамда “Агромашлизинг” лизинг компанияси бўлди. - Компаниямиз қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермерларнинг кам ҳосил олиши ёки ҳосилининг нобуд бўлишини суғурталашдан ташқари, аҳолига бахтсиз ҳодисалардан эҳтиёт шарт суғурталаш, транспорт воситаларини суғурталаш, мол-мулкни табиий офатлардан суғурталаш, банк кредитлари ва уларга кафилликни суғурталаш каби хизматларни ҳам кўрсатади, - дейди “Agro Invest sug”urta” ОАЖ бошқаруви раиси Азамат Шокиров. – Биз каби компаниялар фаолияти ривожини таъминлашда, аҳолига қулай ва замонавий суғурта хизматларини таклиф қилишда мамлакатимиз Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги «Суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори муҳим омил бўлди. Умуман айтганда, бугунги кунда мамлакатимизда суғурта хизматлари бозорини халқаро талаблар даражасига олиб чиқиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг суғурта бозорида фаол иштирок этишини рағбатлантириш мақсадида суғурта компаниялари учун ҳар томонлама шарт-шароитлар яратилмоқда. Бу эса бозордаги соғлом рақобат муҳитини ҳам шаклланишига олиб келмоқда. Бекзод АКРОМОВ. "Банк ахборотномаси"
Похожие новости
Хусусий мулкчилик ва ҳудудлар иқтисодиётини инвестициялаш самарадорлигини ошириш – устувор вазифа

02.02.2009

Хусусий мулкчилик ва ҳудудлар иқтисодиётини инвестициялаш самарадорлигини ошириш – устувор вазифа

Респблика қимматбаҳо қоғозлар биржаси қатнашчиларининг маблағлари ҳажмига нисбатан янги талаблар қўйилмоқда

22.01.2009

Респблика қимматбаҳо қоғозлар биржаси қатнашчиларининг маблағлари ҳажмига нисбатан янги талаблар қўйилмоқда

Давлат буджети - мамлакатдаги иқтисодий соҳани тартибга солишга қаратилган энг муҳим механизмлардан бири

22.01.2009

Давлат буджети - мамлакатдаги иқтисодий соҳани тартибга солишга қаратилган энг муҳим механизмлардан бири



Система Orphus