JET: Являются ли игры Hamster Kombat и Notcoin законными? Подробнее

Фаолият сарҳисоби

30.10.2008
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Бошқарув Кенгашининг муассасанинг 9 ойлик фаолияти якунларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди. Унда банк фаолиятида юз берган ижобий ўзгаришлар динамикаси сарҳисоб қилинди. Чунончи, 2008 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича миллий банкнинг жамлама баланси ҳажми (миллий валюта эквивалентида) мутлақ суммада 5 308 млрд. сўмни, сармояси эса 585 млрд. сўмни ташкил этди. Шунингдек, банкнинг ўтган давр мобайнида олиб борган саъй-ҳаракатлари натижасида қўлга киритган соф фойдаси 27,3 млрд. сўмга тенг бўлди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27 фоизга кўп демакдир. Кредит портфели (миллий валюта эквивалентида) ҳисобот санаси охиридаги ҳолатга кўра 2 173 млрд. сўмни, жумладан, хорижий валютада 1 255 млн. АҚШ доллари ва миллий валютада 504 млрд. сўмни ташкил этди. Йиғилишда банкнинг 2008 йил учун ишлаб чиққан кредит сиёсати чуқур таҳлил қилинди. Муассаса томонидан ажратилган кредитлар иқтисодиётнинг устувор тармоқларини ривожлантиришга, хусусан, ишлаб турган корхоналарни модернизациялаш ва юқори самарали янги ишлаб чиқаришларни жорий этишни молиялашга, кичик бизнесни қўллаб-қувватлашга, маҳаллий хом ашё ресурсларини қайта ишлаш асосида импорт ўрнини босувчи истеъмол моллари ишлаб чиқарадиган корхоналарни ташкил этиш ва ривожлантиришга йўналтирилганлиги алоҳида таъкидланди. Банк кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш доирасида бир қанча хорижий банклар ва молия муассасалари, бюджетдан ташқари жамғармаларнинг кредит йўналишларини ўзлаштирди. Бундан ташқари, муассаса ўз маблағлари ҳисобидан ҳам мазкур тармоқни қўллаб-қувватлаб келмоқда. Ҳисобот даврида банкнинг миллий валютада ажратган кредитлар ҳажми 189,3 млрд. сўмни ташкил этди. Банк ўз фаолиятида мижозлар билан ишлаш усулларини такомиллаштириш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар ва жисмоний шахсларнинг сифатли банк хизматларига нисбатан ўсиб бораётган талабларини қондиришга катта эътибор қаратиб бормоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ТИФ миллий банк мижозлари сони 1 739,5 минг нафарга ёки 13,9 фоизга кўпайиб, ҳисобварақлар сони 1 838,9 мингтага етди. Шунингдек, банк ўз жамғарма кассаларига нақд пул маблағлари тушумини кўпайтириш мақсадида доимий равишда мижозлар талаб ва таклифларини ўрганиб, фуқароларнинг эҳтиёжларини қондиришга қаратилган янги хизматларни жорий этиб бормоқда. Хусусан, банк аҳолининг бўш пул маблағларининг омонатларга жалб этилишини янада рағбатлантириш, Юртбошимиз томонидан 2008 йил 20 февралда қабул қилинган “Тижорат банкларида аҳоли омонатлари шартларини либераллаштириш ҳамда кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 3968-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида 2008 йилнинг бошидан эътиборан миллий валютада 8та ва хорижий валютада 7та янги омонат турларини амалга киритди. Натижада эса, банкда омонатчилар сафи тобора кенгайиб, депозит ҳисобварақлардаги қолдиқ маблағлар ҳажми сезиларли даражада ўсди. Яъни, жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида банк жисмоний шахсларнинг депозитлари ҳажмини сўм эквивалентида 254,3 млрд. сўмга етказди. Йиғилишда аҳолининг бўш пул маблағларини жалб этиш масалалари ҳақида кенгроқ тўхталиниб, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада амалга оширилган ишлар статистикаси жумладан, жорий йилнинг 9 ойи мобайнида муомалага қўшимча равишда 124,6 минг дона электрон карточка чиқарилганлиги қайд этилди. Карточкалар бўйича операцияларнинг умумий ҳажми 135,3 млрд. сўмдан ошиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,9 бараварга ўсди. Улар асосида тўловга қабул қилувчи савдо-сервис корхоналаридаги нақдсиз тўловлар айланмаси ўтган давр давомида қарийб 90 млрд. сўмга етди. Миллий банк ҳисобот даврида “Western Union”, “Migom” ва “Азия Экспрес” тизимлари орқали, шунингдек, “Contact” ва “Лидер” тизимларининг вакил банклари тармоғидан фойдаланган ҳолда, тезкор пул жўнатмаларини амалга оширишни ҳам самарали давом эттирди. Республиканинг хорижий давлатлар билан иқтисодий алоқаларини чуқурлаштириш, мамлакат иқтисодиётига инвестициялар ва илғор технологияларни жалб этиш борасида Миллий банк зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ, ташқи иқтисодий фаолият чет эл банклари ҳамда халқаро молия муассасалари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ва чуқурлаштиришга қаратилди. Бугунги кунда ТИФ миллий банкининг вакиллик тармоғи 630та банкни қамраб олган. Шулардан 602таси жаҳоннинг 72 мамлакатига тегишли хорижий банклари, 28таси эса Ўзбекистон банкларидан иборатдир. Мажлисда банкнинг ўтган давр мобайнида Ғарбий Европа, МДҲ ва Осиёнинг етакчи банклари билан савдо ва лойиҳаларни молиялаш, тўлов ва ғазначилик операциялари, кичик бизнесни молиялаш, чакана банк хизматлари каби бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича олиб борган қатор музокаралари мамнуният билан тилга олинди. Шунингдек, йиғилишда банкнинг халқаро молия муассасалари билан ҳамкорлик доирасида Осиё Тараққиёт банки, Ислом Тараққиёт банки ҳамда ШҲТнинг Банклараро бирлашмаси билан олиб бораётган фаолияти ҳақида ҳам батафсил ахборот берилди.

Назира МАВЛОНОВА.
"Банк ахборотномаси"

Похожие новости
ЕТТБ Ўзбекистондаги етакчи кабель ишлаб чиқарувчи корхонани кенгайишини қўллаб-қувватлайди

03.03.2009

ЕТТБ Ўзбекистондаги етакчи кабель ишлаб чиқарувчи корхонани кенгайишини қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистон Миллий банки: ҳар бир мижоз манфаати учун

18.02.2009

Ўзбекистон Миллий банки: ҳар бир мижоз манфаати учун

Аҳоли омонатлари кафолатининг янги даври

08.01.2009

Аҳоли омонатлари кафолатининг янги даври



Система Orphus