Молиявий кўрсаткичларни мустаҳкамлаб

30.10.2008
“Туркистон” хусусий очиқ акциядорлик-тижорат инвестиция банки маҳаллий молия бозорида ўзининг мавқеини янада мустаҳкамлаш, сифатли ва замонавий хизматларни фаол жорий этган ҳолда аҳоли ишончини қозониш йўлида амалий саъй-ҳаракатларни бажариб келмоқда. Бунинг натижасида банкнинг асосий молиявий кўрсаткичлари йилдан-йилга юксалиб бормоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 1 октябр ҳолатига келиб банкнинг жами активлари миқдори 7 млрд. 208,6 млн. сўмни ташкил этаётган бўлиб, шундан 2 млрд. 006,2 млн. сўми ликвид активларга, 3 млрд. 751,9 млн. сўми даромад келтирувчи активлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Ўз навбатида, ушбу кўрсаткичларни ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда жами активлар миқдори 5 фоизга, шу жумладан ликвид активлар 102,2 фоизга ва даромад келтирувчи активлар 60,3 фоизга ошганига гувоҳ бўлиш мумкин.
Таъкидлаш жоизки, “Туркистон” банк раҳбарияти банк мажбуриятларини, яъни банк томонидан жалб қилинадиган маблағлар ҳажмини оширишга алоҳида аҳамият қаратмоқда. Бу эса банк устав капиталининг сезиларли даражада ўсишига олиб келди. 2008 йил 1 октябр ҳолатига банкнинг устав капитали 2 млрд. 487,0 млн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 927,7 млн.сўмга ёки 59,5 фоизга ўсди. Ўтган давр мобайнида устав капитал қўшимча 1 700 000,0 минг сўмлик оддий эгаси ёзилган накдсиз акцияларни жойлаштириш ҳисобига юксалди. Бугунги кунда банк акциядорлари сони 154 нафарга етиб, унинг 128 нафари жисмоний шахс ва 26 таси юридик шахс саналади.
Банк Президентимизнинг 2007 йил 7 ноябрдаги «Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПК-726-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида қатор ишларни амалга ошириб келмоқда. Хусусан, “Туркистон” банк акциядорларининг жорий йил 13 октябрда ўтказилган умумий йиғилишида банкнинг ҳозирги кунга қадар эмиссия қилган жами 3,259 млрд. сўмлик акцияларига қўшимча равишда шу йил якунига қадар 2,0 млрд. сўм миқдорида оддий акцияларни чиқаришга қарор қилинди. Бу орқали банк раҳбарияти 2009 йил 1 январига қадар банкнинг устав капиталини 2,5 млн. еврога ёки 5.259,0 млн. сўмгача етказни мақсад қилган.

Бобур САТТОРОВ.
"Банк ахборотномаси"




Похожие новости
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

04.09.2009

«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

04.09.2009

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади

04.09.2009

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади



Система Orphus