Яқинда “Алоқабанк” АТБ Молиявий-иқтисодий ривожланиш халқаро маркази –Ўзбекистон (МИРХМ - Ўз) билан биргаликда ўз ходимлари учун “Ходимларни бошқариш – банкнинг рақобатбардошлигини оширишнинг ҳал қилувчи омили” деган мавзуда семинар-тренинг ўтказди.
“Алоқабанк” АТБ ўз ходимларини ўқитиш ва уларнинг касб маҳоратини оширишга алоҳида эътибор бермоқда. Ҳозир бозор иқтисодиёти кадрларни бошқариш ҳамда мижозлар билан ишлашда банк ходимлари профессионал кўникмаларга эга бўлишини талаб қилмоқда. Ана шу мақсадда банк “МИРХМ-Ўз” МЧЖ билан бирга ўз ходимлари учун “Ходимларни бошқариш – банкнинг рақобатбардошлигини оширишнинг ҳал қилувчи омили” деган мавзуда семинар-тренинг ташкил этди. Семинарда замонавий банкни бошқариш илми ва санъати, ходимлар ва банкнинг иқтисодий хавфсизлиги, замонавий банк менежменти ҳақидаги бошланғич тасаввурлар ва бошқаришнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари каби масалалар муҳокама қилинди. Бундан ташқари, замонавий раҳбар ва эртанги куннинг топ-менежери сиймолари, раҳбарлар ишининг асосий жиҳатлари каби долзарб масалалар ҳам батафсил ўрганилди. Банк ходимлари замонавий раҳбар қандай фазилатларга эга бўлиши керак, банк ходимларини бошқаришда қандай моделлар кўпроқ мақбул, деган ва шунга ўхшаш саволларга жавоб топдилар Семинар-тренингни психолог-маслаҳатчи, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Бизнес олий мактабининг ўқитувчиси Р.Мўминова ўтказди. Бундан ташқари “Алоқабанк” АТБ ўз ходимларининг билим доирасини кенгайтириш ҳамда уларнинг бўш вақтлари сермазмун ўтиши учун хилма-хил тадбирларни ўтказишга ҳам ҳаракат қилмоқда. Банк фақат сайёр семинар-тренинглар ташкил этибгина қолмасдан, шу билан бирга ҳар ҳафтада банкда ишлайдиган кассирлардан тортиб то бошқарма бошлиқларигача ҳамма ходимлар учун махсус ўқишлар, семинарлар ва лекциялар ҳам ўтказмоқда.
Зарина УСМОНОВА. "Банк ахборотномаси"
Похожие новости
04.09.2009
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:
04.09.2009
ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади
04.09.2009
“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади
Актуальные новости банков и финансовой сферы.
Подпишитесь на наш Телеграм канал
Актуальные новости банков и финансовой сферы. Подпишитесь на наш Телеграм канал
“Алоқабанк”: ходимлар - банкнинг энг муҳим ресурси