JET: Вклады в сумах или долларах: что выгоднее в Узбекистане? Подробнее

“Сармоя”дор бўлмоқчимисиз

18.11.2008
“Ғаллабанк” Республика акциядорлик-тижорат банки томонидан ўз ресурс базасини мустаҳкамлаш ва аҳолининг бўш пул маблағларини омонатларга жалб қилиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, банк яқинда ўз жисмоний ва юридик мақомдаги мижозлари эътиборига бешта янги турдаги омонатни тақдим этди.

“Сармоя-1”, “Сармоя-2”, “Сармоя-3”, “Сармоя-4” ҳамда “Сармоя-5” каби номлар билан ишлаб чиқилган мазкур омонатларнинг йиллик фоиз тўлови 18 фоиз қилиб белгиланган бўлиб, уларга маблағлар 2009 йилнинг 1 январига қадар қабул қилинади. Депозитлар сақланиш муддати ва устама тўловларнинг берилиш тартиби билан бир-биридан фарқ қилади. Хусусан, “Сармоя-1”га маблағ қўйган мижоз маблағи 2 ой сақланиб, унга тўланадиган фоизлар омонат муддати тугаганидан сўнг тўлаб берилади. Қолган депозит турларида эса маблағлар шу омонат тури бўйича ишлаб чиқилган низомга мувофиқ, 3, 6, 12, 14 ой муддатларда сақланиб, устама тўловлари ҳар ойда берилиши қайд этилган.

Бугунги кунда ушбу банк тизимида 35дан ортиқ миллий ва хорижий валютадаги омонат турлари амалда бўлиб, улардан 48 мингга яқин омонатчилар самарали фойдаланиб келмоқда.

Таъкидлаш жоизки, “Ғаллабанк” РАТБда Юртбошимиз томонидан қабул қилинган “Тижорат банкларида аҳоли омонатлари шартларини либераллаштириш ҳамда кафолатларини таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон талаблари ўз вақтида бажарилмоқда. Бунинг натижаси ўлароқ, жорий йилнинг 1 ноябр ҳолатига омонатлар қолдиғи 15 143 млн. сўмни ташкил этмоқда.

Назира МАВЛОНОВА.
"Банк ахборотномаси"




Похожие новости
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

04.09.2009

«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

04.09.2009

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади

04.09.2009

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади



Система Orphus