JET: Являются ли игры Hamster Kombat и Notcoin законными? Подробнее

Янги меморандум имзоланди

13.11.2008
Яқинда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳамда Ислом хусусий шўъбани ривожлантириш корпорацияси вакиллари ўртасида ўзаро музокаралар бўлиб ўтди. Ушбу музокаралар чоғида икки муассаса ўртасида ҳамфикрлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Ислом хусусий шўъбани ривожлантириш корпорацияси Ислом тараққиёт банкининг бўлинмаси сифатида 1999 йил ноябрь ойидан буён фаолият юритиб келади. Ўтган давр мобайнида мазкур ташкилот хусусий шўъбага молия хизматларини кўрсатиш орқали аъзо бўлган мамлакатларнинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиб бормоқда. Ислом хусусий шўъбани ривожлантириш корпорациясининг фаолияти хусусий шўъбанинг имкониятларини ўрганишга асосланган бўлиб, у иқтисодиётни ўстиришга ҳамда шаръий молиялаш тамойиллари асосида мамлакатни ўз молия хизматлари ва маҳсулотлари билан таъминлашга, шунингдек, хусусий компанияларнинг ислом сармоя бозорига кириб бориши учун йўл очишга хизмат қилади. Муассасанинг асосий маҳсулотлари ва хизматлари – бу молиялаш, активларни бошқариш, таркибий молиялаш, маслаҳат хизматлари кўрсатишдан иборатдир. Молиялаш усуллари, хусусан, сармояда иштирок этиш, фойда олишда қатнашиш, қисман қайта сотиш ва бошқаларни ўз ичига олади.

ТИФ миллий банк билан Ислом хусусий шўъбани ривожлантириш корпорацияси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида имзоланган меморандум ўз олдига Ўзбекистон Республикасининг хусусий корхоналари барпо этилиши, кенгайтирилиши ва модернизацияланишини рағбатлантириш вазифаларини қўйган бўлиб, унда шунингдек, икки давлат молиявий муассасалари ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш, ўзаро манфаатли, узоқ муддатли ва самарали ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган аниқ режалар ҳам белгилаб олинган. Ҳамфикрлик меморандумида хусусий корхоналар кенгайтирилиши ва модернизацияланишига ислом молия воситалари ва механизмларини жалб қилиш, хусусий ички ва ташқи сармоя инвестициялари сифатида ёрдам берадиган инвестиция имкониятларининг тараққий эттирилишини рағбатлантириш ҳамда Ислом хусусий шўъбани ривожлантириш корпорациясининг маблағларидан самарали фойдаланишга асосланган тамойилларга мувофиқ, молия маҳсулотларини ривожлантириш ва диверсификациялаш ишига ҳисса қўшиш назарда тутилган.

Бундан ташқари, Ислом хусусий шўъбани ривожлантириш корпорацияси келгусида ТИФ миллий банкка юқоридаги мақсадлар йўлида янада кўпроқ лойиҳаларни тайёрлаш, молиялаш ва амалга ошириш учун техник ёрдам кўрсатиш, жумладан, илғор технологияларни етказиб беришни режалаштирмоқда.

Юлдуз ЗОКИРОВА.
"Банк ахборотномаси"





Похожие новости
Хусусий мулкчилик ва ҳудудлар иқтисодиётини инвестициялаш самарадорлигини ошириш – устувор вазифа

02.02.2009

Хусусий мулкчилик ва ҳудудлар иқтисодиётини инвестициялаш самарадорлигини ошириш – устувор вазифа

Респблика қимматбаҳо қоғозлар биржаси қатнашчиларининг маблағлари ҳажмига нисбатан янги талаблар қўйилмоқда

22.01.2009

Респблика қимматбаҳо қоғозлар биржаси қатнашчиларининг маблағлари ҳажмига нисбатан янги талаблар қўйилмоқда

Давлат буджети - мамлакатдаги иқтисодий соҳани тартибга солишга қаратилган энг муҳим механизмлардан бири

22.01.2009

Давлат буджети - мамлакатдаги иқтисодий соҳани тартибга солишга қаратилган энг муҳим механизмлардан бири



Система Orphus