Улуғвор мақсадлар сари

13.11.2008
“Туркистон” хусусий очиқ акциядорлик-тижорат инвестиция банки фаолият доирасини янада кенгайтириш мақсадида қўшимча ресурсларни фаол жалб қилиш ва, энг муҳими, улардан оқилона фойдаланиш борасида сезиларли натижаларга эришиб келмоқда. Жумладан, 2008 йил 1 октябр ҳолатига кўра, банкнинг жами мажбуриятлари миқдори 4 млрд. 340,9 млн. сўмни ташкил этган бўлиб, шундан 2 млрд. 345,3 млн. сўми ёки 54,03 фоизи талаб қилиб олингунча депозитлар, 582,5 млн. сўми ёки 13,4 фоизи муддатли депозитлар саналади.

Банк томонидан 2008 йил 9 ойлик фаолияти давомида жалб қилинган ресурс базасидан оқилона фойдаланиш орқали банк даромадларини ошириш мақсадида ресурслар асосан кредит қўйилмаларини кўпайтиришга ва банклараро депозит қўйилмаларига йўналтирилди. Хусусан, 2008 йил 9 ойлик фаолияти давомида жами 1 млрд. 828,0 млн. сўм, шу жумладан 400,0 минг АҚШ доллари миқдоридаги бўш маблағлар бошқа банкларнинг депозит қўйилмаларига жойлаштирилиб, 19,7 млн. сўм миқдорида даромад олинди.
“Туркистон” банки мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона ва ташкилотлар - акциядорлик жамиятлари, хусусий ва қўшма корхоналарга ҳамда жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Жорий йилнинг ўтган вақти давомида банк йирик, молиявий барқарор мижозларни жалб қилишга эришди. Буни банкда 258 та янги мижоз (57 та юридик ва 201 нафар жисмоний шахс) ўз ҳисобрақамини очгани ҳам исботлаб турибди.

¥исобот даврида банкнинг кредит портфели қолдиғи 3 млрд. 449,8 млн. сўмни ташкил этиб, бунда 402,7 млн. сўми хусусий тадбиркорлар, 1 млрд. 754,8 млн. сўми хусусий фирмалар, 424,7 млн. сўми жисмоний шахслар, 807,4 млн. сўм қўшма корхоналар ва 60 млн. сўми давлат корхоналари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Банк томонидан 2008 йил 1 октябр ҳолатига хўжалик юритувчи субъектларга тақдим этилган кредитлар сони 143 тани, уларнинг умумий қиймати 3 млрд. 449,8 млн. сўмни ташкил этди. Шундан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган кредитлар миқдори 62,5 фоизга тенгдир.

Жорий йилнинг 9 ойи давомидаги кредитлаш салмоғи ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 1,78 баробарга ёки 1 млрд. 572,5 млн. сўмга ошган.

Банк фаолият доирасини кенгайтириш ва мижозларга қулайлик яратиш мақсадида бозорларда ташкил этган 3 та минибанки ҳамда йирик кунлик нақд пул тушумига эга бўлган хўжалик субъектлари қошида очган 2 та махсус кассаси аҳолига намунали хизматларни кўрсатиб келмоқда. Шунингдек, банк қошида аҳоли қўлидаги бўш пул маблағларини жалб қилиш орқали банкнинг ресурс базасини кенгайтириш мақсадида 8 йилдан буён жамғарма касса фаолият юритаётган бўлиб, жорий йилнинг 1 октябр ҳолатига кўра жалб қилинган депозитлар миқдори 680,2 млн. сўмни ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 171,6 млн. сўмга ортган. ¥озирда мавжуд омонатлар сони 10 тани, улар бўйича очилган ҳисобрақамлар сони 970 тани ташкил этмоқда.
Банк аҳолининг бўш пул маблағларини кенгроқ жалб этиш мақсадида жозибали омонатлардан ташқари, турли қимматли қоғозлар, жумладан қулай устама фоизга эга бўлган муддатли депозит сертификатларини чиқариш ва уни аҳоли ўртасида жойлаштириш йули билан омонатчилар сонини оширишни кўзда тутган.

Умуман, “Туркистон” банки шу йил охирига қадар ўз молиявий барқарорлигини таъминлаш йўлида устав капиталини 5 млрд. 259 млн. сўмга, омонатлар ҳажмини 750 млн. сўмга, кредит қўйилмаларини 5 млрд. сўмга етказишни мақсад қилмоқда. Шунингдек, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимининг муҳим воситаси бўлган пластик карточкалар, терминаллар ва банкоматларни амалиётга татбиқ этиш, банкдаги мавжуд замонавий технологияларни янада ривожлантириш, минибанклар тармоғини ва банк-мижоз тизимини кенгайтириш ҳамда минибанкларда барча молиявий хизматлар кўрсатилишини таъминлашга эришиш ҳам мазкур йил охиригача қилиниши лозим бўлган устувор вазифалар сирасига киради.

Бобур САТТОРОВ.
"Банк ахборотномаси"


Похожие новости
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

04.09.2009

«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

04.09.2009

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади

04.09.2009

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади



Система Orphus