JET: Являются ли игры Hamster Kombat и Notcoin законными? Подробнее

Сифат устуворлиги – муваффақият калити

01.12.2008
Давлат-тижорат Халқ банки аҳолининг замонавий хизмат турларига бўлган эҳтиёжини қондириш, ёш оилаларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш йўлида фаол саъй ҳаракатларни олиб бормоқда. Бунинг самараси ўлароқ, аҳолининг банкка бўлган ишончи йилдан йилга ортиб бормоқда. Буни банк омонатларига қўйилаётган маблағларнинг сезиларли даражада ошаётганидан ҳам билса бўлади. Банк ресурс базаси йил бошидан буён 162,0 млрд. сўмга ортиб, жами 431,8 млрд. сўмни ташкил этди. Шу жумладан жисмоний шахсларнинг маблағлари йил бошига нисбатан 82,7 млрд. сўмга ортиб, 250,9 млрд. сўмга етди. Жорий йилнинг ўтган вақти давомида қўшимча равишда 13 та янги омонат турлари очилди ва уларга 91 млрд. сўм жалб этилди.
Банк томонидан мамлакатимизнинг эртанги куни саналган ёш оилалар ҳам ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, бу йўлда 4201 нафар оилага 15,5 млрд. сўмлик маблағ ажратилди. Шундан 470 нафар оилага 7,6 млрд. сўмлик ипотека, 1938 нафар оилага 5,5 млрд. сўмлик истеъмол кредитлари ва 1793 нафар оилага 2,4 млрд. сўмлик микрокредитлар берилди.

Таъкидлаш жоизки, банк хизматларининг такомиллашуви, мижозларга янги хизмат турларининг таклиф этилиши нақд пулнинг банк орқали айланишига ва ўз ўзидан мамлакат иқтисодиётининг юксалишига хизмат қилади. Шу боис, ҳар бир банк шохобчаси ва бўлимларидаги иш сифати нақд пулни банкка кўпроқ жалб этилишига олиб келади. Банк бу борада ҳам ижобий натижаларга эришмоқда. Йил бошидан буён банк ғазнасига 1 трлн. 90,3 млрд. сўм кирим қилинди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 343,4 млрд. сўм кўп демакдир. қишлоқлару маҳаллаларда банкнинг кўчма кассалари, шохобчалари ташкил этилгани ҳам коммунал тўловларни ўз вақтида тезкорлик билан йиғиб олишга хизмат қилмоқда. қисқа фурсатда 87,5 млрд. сўм турли тўловлар, жумладан кўчма кассалар орқали 14,2 млрд. сўм коммунал тўловлар қабул қилинди. Бу ўз навбатида, нафақа, пенсия ва бюджет ташкилотлари иш ҳақи тўловларини ўз вақтида олишларига замин яратмокда.

Банк нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада такомиллаштиришга ҳам катта эътибор қаратмоқда. Президентимизнинг 2007 йил 7 ноябрдаги “Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида Банклар ассоциацияси ва Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган қўшма дастурга мувофиқ Халқ банки зиммасига жорий йил охирига қадар эмиссия қилинган пластик карточкалар сонини 155 мингтага, терминаллар сонини 1924 тага етказиш белгиланган. Шу боис, банк бу йўналишда жорий йилнинг октябрига қадар 146 мингдан ортиқ пластик карточкани эмиссия қилди. Ташкил этилган 1415та терминал орқали эса 26,2 млрд. сўмлик тўловлар амалга оширилди. Аҳоли ўртасида пластик карточкалардан фойдаланишнинг қулайлигини тарғиб этиш мақсадида Банклар ассоциациясидан 2000 дона “Ўзкарт” логотипи олиниб, терминаллар ўрнатилган барча савдо ва хизмат кўрсатиш муассасаларига етказилди. Шунингдек, пластик карточкалар билан хизмат кўрсатиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Бугун мамлакатимиз бўйлаб Халқ банки билан ҳамкорликда ишлаётган 524 та ташкилотнинг 71 мингга яқин ходими ўз маошларини айнан иш ҳақи лойиҳаси доирасида ташкил этилган пластик карточкалар орқали олишмоқда.

Бугунги бозор муносабатлари даврида шаклланаётган кучли рақобат муҳити мутахассислардан изчил изланиш, янгиликлар, энг сўнгги техника ва технологияларни ишлаб чиқаришга жалб этган ҳолда ўз малакаларини доимий равишда ошириб боришни талаб этмоқда. Бу тамойиллар Халқ банки тизимида ҳам кенг жорий этилган. Банкнинг худудий филиаллари ва бўлимларига малакали, изланувчан ёшларни кўпроқ жалб этиш, иш юритиш тезкорлиги ва самарадорлигини янада ошириш банк раҳбариятининг диққат марказида турибди. Шу мақсадда жорий йилнинг ўзида республика Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида 1 нафар, Олий бизнес мактабида 2 нафар, Минтақавий банк ўқув марказида 10 нафар, Марказий банк ўқув марказида 14 нафар ва бошқа ўқув даргоҳларида таҳсил олганларни назарда тутганда, жами 658 нафар ходим ўз малакаларини оширишди. Бу ҳам банкнинг истиқболдаги фаолиятига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатиши табиий.

Бобур САТТОРОВ.
“Банк ахборотномаси”



Похожие новости
ЕТТБ Ўзбекистондаги етакчи кабель ишлаб чиқарувчи корхонани кенгайишини қўллаб-қувватлайди

03.03.2009

ЕТТБ Ўзбекистондаги етакчи кабель ишлаб чиқарувчи корхонани кенгайишини қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистон Миллий банки: ҳар бир мижоз манфаати учун

18.02.2009

Ўзбекистон Миллий банки: ҳар бир мижоз манфаати учун

Аҳоли омонатлари кафолатининг янги даври

08.01.2009

Аҳоли омонатлари кафолатининг янги даври



Система Orphus