JET: Вклады в сумах или долларах: что выгоднее в Узбекистане? Подробнее

Аҳоли учун қўшимча қулайликлар

16.12.2008
“Invest Finance Bank” хусусий очиқ акциядорлик-тижорат банки аҳоли ишончини қозониш, мижозларга қўшимча қулайликлар яратиш йўлида янги хизмат турларини ҳаётга татбиқ этишда давом этмоқда. Яқинда банк “Ёшлар йили” муносабати билан бир ёшдан 16 ёшгача бўлган ўсмирларга қўшимча даромад манбаини яратиш мақсадида хорижий валютадаги янги омонат – “Infin - Опекун” омонатини жорий этди. Ушбу омонатнинг йиллик устама фоизи 3-6 ойни ташкил этиб, маблағлар АҚШ долларида нақд ва нақдсиз шаклда қабул қилинади. Омонатнинг энг кам бадал миқдори 50 долларни ташкил қилади.

Шунингдек, бугунги кунда банкда миллий валютадаги “Infin – Биринчи” (йиллик устамаси 18 фоиз), “Infin – Жамғарма” (устамаси 12 фоиз) ҳамда хорижий валютадаги “Infin – Гарант” (устамаси 4, 6, 7, 10 фоиз) омонатлари ҳам мавжуд.

Банк ўз фаолиятида халқаро пул жўнатмалари тизимлари билан ҳам ҳамкорлик алоқаларини кучайтириб бормоқда. Жумладан, ҳозирда банк мижозлари “Western Union”, “Migom”, “Анелик”, “MoneyGram” каби тизимлар хизматидан фойдаланишлари мумкин.

Аҳоли банкдаги чакана хизматлардан унумли фойдаланишларини таъминлаш мақсадида эса Тошкент шаҳрида “Ўрикзор” ҳамда “Навоий” минибанклари ишга туширилди. Бу ерда аҳолидан турли коммунал тўловлар ҳам қабул қилинмоқда.
Бир сўз билан айтганда, “infinBANK” ХОАТБ ташкил этилганига ҳали кўп вақт бўлмаган бўлсада молия бозордаги ўзининг иштирокини кенгайтиришга ва шу орқали аҳоли ишончини қозонишга фаол киришган.

Акмал НАЗАРОВ.
«Банк ахборотномаси»




Похожие новости
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

04.09.2009

«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

04.09.2009

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади

04.09.2009

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади



Система Orphus