Жорий “Ёшлар йили” ҳам охирлаб бормоқда. Ушбу йилда банк муассасалари томонидан келажак эгалари бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, уларнинг ўз йўлини топиб, ҳаёт фаровонликларини таъминлашлари йўлида кўплаб ишлар қилинмоқда. Андижон вилоятида ҳам тижорат банклари томонидан ёшларнинг ўз бизнесларини йўлга қўйишлари-ю, шинамгина уй-жойга эга бўлишлари ва пировардида келажакларини мустаҳкам йўлга қўйиб олишлари учун зарурий чора-тадбирлар амалга оширилаётгани шубҳасиз. Биз бу йўлдаги ишлар хусусида сўзлаб беришни сўраб, Марказий банк Андижон вилоят Бош бошқармаси “Кичик бизнесни қўллаб-қувватлашни мувофиқлаштириш” бўлими бошлиғи Иброҳимжон Митиллаевга мурожаат қилдик.
- Андижон вилоят банк-молия соҳаси жамоалари иқтисодиётимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштириш ва уларнинг кўламини кенгайтириш масалаларига доим катта эътибор қаратиб келади. Бугун вилоятимизда ёш оилалар имтиёзли кредит маблағлари ҳисобига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини бошлашга, уй-жойларни қуриш ёки таъмирлашга, янгисини харид қилиб олишга, мебел ва бошка узоқ муддат фойдаланиладиган ҳаётий зарур товарлар сотиб олиб ўз турмуш фаровонлигини яхшилаб олишга муваффақ бўлишмоқда.
Агар ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларни аниқ мисоллар асосида кўриб чиқадиган бўлсак, ҳозирда вилоят ҳокимининг саъй-ҳаракатлари билан тижорат банклари кредит ресурслари ҳисобига Андижон шаҳрида 3 та 32 хонадонли ҳамда қурилиш ташкилотлари маблағлари ҳисобига 1 та 48 хонадонли ва 1 та 24 хонадонли, Асака шаҳрида 1 та 32 хонадонли ҳамда Хонобод шаҳрида 1 та 24 хонадонли кўп қаватли турар жой биноси қурилиши ишлари олиб борилмоқда. Ушбу қурилиш ишлари жорий йилнинг охирига қадар тугатилиши ва ёш оилаларга тақдим этилиши кўзда тутилган.
Ёш оилалар турмуш тарзини яхшилаш мақсадида эса 570 нафар оилага мебел ва маиший-техник буюмларни сотиб олишлари учун 1 млрд. 400 млн. сўмдан зиёд истеъмол кредитлари ажратилди. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш мақсадида 960 та ёш оилага 2 млрд. сўмдан зиёд микрокредитлар ажратилди. Бу эса ёш тадбиркорларга ҳунармандчилик, хизмат кўрсатиш, тикувчилик дастгоҳлари сотиб олишлари учун кенг имкониятларни яратди.
Умуман айтганда, Марказий банкнинг вилоят Бош бошқармаси биринчи навбатда молиявий тадбиркорликни таъминлаш, тижорат банкларининг капиталлашув даражасини янада ошириш ва уларнинг эркинлигини мустаҳкамлаш йўлида ибратли чора-тадбирларни амалга оширмоқдаки, бу нафақат олдинги йиллар натижаларида, балки жорий йилнинг тўққиз ойлиги якунларида хам яққол кўринади. Жумладан, ҳусусий тадбиркорлар ва кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилган кредитлар миқдори кескин ортди. Айниқса, банк муассасалари кичик бизнес субъектларини ўз маблағлари ҳисобидан молиявий қўллаб-қувватлаш борасида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб икки баробардан зиёдроқ миқдорда молиялашга эришди. Эътиборлиси, жами ажратилган кредитларнинг 35,1 фоизи қисқа муддатли бўлса, 64,9 фоизи узоқ муддатга берилган кредитлар ҳиссасига тўғри келмоқда. 2008 йилнинг тўққиз ойи давомида тадбиркор ва ишбилармон хотин-қизлар учун бир йил олдинги кўрсаткичга нисбатан 120 фоиздан зиёд кредитлар ажратилди.
Шунингдек, вилоят банк тизимида аҳолига хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Буни айнан ушбу соҳага йўналтирилган кредитлар миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 112 фоизга кўп бўлгани билан изоҳлаш мумкин. Бундан ташқари, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида вилоятда фаолият кўрсатаётган тижорат банклари томонидан жойларда 1168 дан ортиқ банк терминаллари ўрнатилди ҳамда уларнинг йил бошига нисбатан сони 139 тага ошди. Вилоятдаги йирик корхоналарда 7 та банкомат ташкил этилиб, ўтган ойлар давомида 264 минг 621 донадан ортиқ (йил бошига нисбатан ўсиш кўрсаткичи 117 % фоиз) пластик карточкалар эмиссия қилинди.
Андижон вилоятида чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари, автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари, аҳолидан коммунал ва бошқа тўловларни қабул қилувчи пунктларни терминаллар билан таъминлаш юзасидан ибратли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, терминаллар билан жиҳозланган савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари сонини кўпайтириш, корхона ва ташкилотларга ойлик иш ҳақларини пластик карточкалар орқали берилишини жорий этиш, савдо ташкилотларини товарларни пул ўтказиш йўли билан олиши учун қулай шароит яратиш ишлари алоҳида эътиборда.
Тижорат банклари томонидан самарали пул-кредит сиёсатини юритиш, нақд пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш, аҳолининг бўш пул маблағларини омонатларга кенгроқ жалб қилиш ҳисобига банкларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш, уларнинг кредит бериш имкониятларини ва инвестиция жараёнидаги иштирокларини кенгайтириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Натижада, банкларга жалб қилинган депозит маблағлари қолдиғи йил бошига нисбатан 126 фоизга ортди. Бир сўз билан айтганда, Андижон вилоятидаги тижорат банклари ўзларининг капиталлашув даражасини ошириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш орқали аҳолини, айниқса ёш авлодни фаол қўллаб-қувватлаш йўлида намунали ишларни бажариб келмоқда. Бу эса ўз навбатида аҳолининг банкка бўлган ишончини янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.
Бобур САТТОРОВ "Банк ахборотномаси"
Похожие новости
04.09.2009
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:
04.09.2009
ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади
04.09.2009
“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади
Актуальные новости банков и финансовой сферы.
Подпишитесь на наш Телеграм канал
Актуальные новости банков и финансовой сферы. Подпишитесь на наш Телеграм канал
"Ёшлар йили" сарҳисоби