JET: Являются ли игры Hamster Kombat и Notcoin законными? Подробнее

Лицензиялар алмаштириб берилди

11.12.2008
«Invest Finance Bank» лицензиялари алмаштириб берилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарори билан «Invest Finance Bank» хусусий очиқ акциядорлик-тижорат банкининг манзили ўзгарганлиги муносабати билан унга банк операцияларини амалга ошириш учун берилган лицензия ва чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи Бош лицензия бланклари алмаштириб берилди.

Х Х Х

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «АБН АМРО Банк Ўзбекистон МБ, Ҳ.Ж» акциядорлик банкини «Royal Bank of Scotland O'zbekiston MB» ЁАЖ деб қайта номлаш тўғрисида»ги 2008 йил 13 ноябрдаги 246-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви «АБН АМРО Банк Ўзбекистон МБ, Ҳ.Ж» акциядорлик банкининг номи «Royal Bank of Scotland O"zbekiston MB» ёпиқ акциядорлик жамиятига ўзгарганлиги муносабати билан унинг банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия бланкини алмаштириб беришга қарор қилди.

Бизнинг маълумот: «АБН АМРО Банк Ўзбекистон МБ, Ҳ.Ж» акционерлик банки Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 16 ноябрдаги 400-сонли қарорига асосан ташкил этилган эди. Голландиянинг «ABN AMRO» банки RBS, «Fortis» ва «Santander» банклар консорциуми томонидан сотиб олиниши муносабати билан «АБН АМРО Банк Ўзбекистон МБ, Ҳ.Ж» ЁАЖ акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан банкни «Royal Bank of Scotland O'zbekiston MB» ЁАЖ (RBS O"zbekiston MB) деб қайта номлашга қарор қилинган.

Х Х Х

«Самарқандбанк» лицензиялари алмаштириб берилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарори билан «Самарқандбанк» хусусий очиқ акциядорлик тижорат банкининг номи «Самарқандбанк» очиқ акциядорлик тижорат банкига ўзгарганлиги муносабати билан унга банк операцияларини амалга ошириш учун берилган лицензия ва чет эл операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи Бош лицензия бланклари алмаштириб берилди.

Манба: cbu.uz

Похожие новости
Хусусий мулкчилик ва ҳудудлар иқтисодиётини инвестициялаш самарадорлигини ошириш – устувор вазифа

02.02.2009

Хусусий мулкчилик ва ҳудудлар иқтисодиётини инвестициялаш самарадорлигини ошириш – устувор вазифа

Респблика қимматбаҳо қоғозлар биржаси қатнашчиларининг маблағлари ҳажмига нисбатан янги талаблар қўйилмоқда

22.01.2009

Респблика қимматбаҳо қоғозлар биржаси қатнашчиларининг маблағлари ҳажмига нисбатан янги талаблар қўйилмоқда

Давлат буджети - мамлакатдаги иқтисодий соҳани тартибга солишга қаратилган энг муҳим механизмлардан бири

22.01.2009

Давлат буджети - мамлакатдаги иқтисодий соҳани тартибга солишга қаратилган энг муҳим механизмлардан бири



Система Orphus