JET: Являются ли игры Hamster Kombat и Notcoin законными? Подробнее

Янги йилга янгича тариф билан

18.12.2008
Янги йил байрами арафасида “Лидер” халқаро пул ўтказиш тизими пўл ўтказмаларига тўланадиган комиссияга имтиёзлар эълон қилади.
Банкнинг матбуот хизмати хабар қилишича, 5 декабрдан бошлаб АТ “Алоқабанк”, шунингдек, “Лидер” пул ўтказмаси хизматини кўрсатувчи бошқа қатор банкларда “Янги йил эксклюзив” тарифи амал қилади. Ушбу хизмат турига эълон қилинган янги тарифнинг амал қилиш муддати 2009 йилнинг 15 январигача, деб белгиланди.

Бу янги йил учун АТ "Алоқабанк"дан биринчи совға эмас, албатта. Ҳар байрам арафасида тижорат банклари томонидан аҳоли эътиборига янги омонатлар тақдим этиб бориш анъанага айланган. Навбатдаги мана шундай байрамона туҳфани “Алоқабанк” акциядорлик-тижорат банки таклиф қилмоқда.

Яқинлашиб келаётган Янги йил байрами арафасида банк томонидан ишлаб чиқилган омонат тури “Алоқада Янги йил” деб номланиб, унга маблаҚлар “Алоқабанк”нинг барча хизмат кўрсатиш шохобчаларида қабул қилиниши йўлга қўйилган. Йиллик тўлов миқдори 18 фоиз бўлган мазкур депозит бўйича мижоз ўз омонатларини 3, 6 ва 12 ой давомида сақлаши ҳамда устама тўловини ҳар ойда олиши мумкин. Омонатга қўйиладиган маблаҚлар ушбу депозит низомига мувофиқ, нақд шаклда, чекланмаган миқдорда қабул қилинади.

Қизиғи шундаки, “Алоқабанк” байрам арафасида ўз мижозларини хурсанд қилиши учун улар эътиборига ушбу омонат тури билан бирга яна 36 турдаги совғаларни ҳам ҳавола қилган. Бунда омонатчига ўз хоҳишига кўра мазкур депозитга қўйган маблағлари миқдори доирасида бир ёки бир нечта совғани танлаш ҳуқуқи берилган.
Бугунги кунда “Алоқабанк” тизимида амалда бўлган омонат турлари 20 дан ортиқни ташкил этиб, уларга қўйилган маблағлар хавфсизлиги банк томонидан қатъий кафолатланган.



Манбалар: "Банк ахборотомаси"ва АТ “Алоқабанк” матбуот хизмати


Похожие новости
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

04.09.2009

«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

04.09.2009

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади

04.09.2009

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади



Система Orphus