Тошкентда Ўзбекистон реклама бозорининг етакчилари иштирокида “Реклама Индустрияси” кўргазмаси бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси расмий кўмаги билан “SSP-Expocontact” ва Тошкент реклама уюшмаси томонидан ташкил этилди.
Кўргазмада 60дан ортиқ реклама компаниялари ҳамда ахборот агентликлари иштирок этди. Улар ўз фаолият турлари ва маҳсулотларини намойиш қилиб, ташриф буюрувчиларни реклама бозоридаги барча ўзгариш ва янгиликлардан бохабар қилишди.
- Сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланамиз, - дейди “Milk-F” хусусий корхонаси раҳбари Фаррух Жабборов. – Кўргазмага реклама борасида ҳамкор топиш мақсадида ташриф буюрдик. Ҳозирча бизга USSO Desing компанияси томонидан тақдим этилган тарифлар мақул тушди. - Бугунги бозор шароити соҳамиздан нафақат замонавий технологияларни, балки юксак дунёқарашли мутахассисларга эга бўлишни талаб қилади - дейди USSO Desing компанияси менежери Елена Семагина. - Шуни ҳисобга олган ҳолда биз доим ўз фаолиятимизни кенгайтириш билан бирга жамоамизни ҳам интеллектуал ходимлар билан бойитиб борамиз.
“Реклама Индустрияси”да соҳавий ноёб техника ва технологиялар, янги материал ва ғоялар, PR ва маркетинг хизматлари намойиш этилди. Хусусан, улар ташқи реклама, полиграфия, бизнес-сувенир ва брендингларни ўз ичига олади. Сўнгги пайтларда рекламанинг роли, айниқса, истеъмол товарларини намойиш қилишда ошиб бормоқда. Чунки маҳсулот рекламаси сотувчи ва харидор ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот кўприги бўлиб, улар вазифасини анчайин енгиллаштирмоқда. - Кўргазма иштирокчига ҳам, истеъмолчига ҳам бирдек фойда олиб келувчи тадбир ҳисобланади, - дейди ташриф буюрувчилардан бири Гулноза Жўраева. – Негаки, тадбир уларнинг бирига таништириш, иккинчисига эса танлаш имконини беради.
Бундан ташқари, “Реклама Индустрияси” кўргазмаси Ўзбекистонда реклама соҳасида фаолият юритувчи компанияларни бирлаштирувчи ҳамда мазкур тармоқнинг ривожланишига, маҳсулотлар сифатининг янада ошишига хизмат қилувчи муҳим воқеалардан бири бўлди, десак хато бўлмайди. Кўргазма дастури доирасида “Ташқи рекламанинг ривожланиш тенденцияси ва унда меркетингнинг роли” мавзуида семинар бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизда шу соҳада олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга алоҳида тўхталиниб, тармоқни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ширин БАЙСЕНОВА. "Банк ахборотномаси"
Похожие новости
09.02.2009
Пластик карточкалар – оддий ечим
09.02.2009
Халқаро валюта фонди иқтисодий ўсиш башоратиини камайтирди
04.02.2009
3-Вена банк Форуми
Актуальные новости банков и финансовой сферы.
Подпишитесь на наш Телеграм канал
Актуальные новости банков и финансовой сферы. Подпишитесь на наш Телеграм канал
Танишиш ва танлаш имконияти