JET: Вклады в сумах или долларах: что выгоднее в Узбекистане? Подробнее

Туронбанкдан янги йил совғаси!

19.12.2008
ОАТ “Туронбанк” юртимиз ахолисини янги 2009 йил билан кизгин табриклаб Туронбанк пластик карточкалари эгалари ҳамда савдо терминаллари орасида ўтказиладиган ютуғли ўйинда қатнашишни таклиф этади.

Ютуқлар ўйини учта номинация бўйича ўтказилиб, уларда қуйидагилар қатнашадилар:
• Туронбанк томонидан эмиссия қилинган пластик карточкаларнинг ҳамма эгалари (жисмоний шахслар);
• Тўловларни банк савдо терминаллари воситасида амалга оширувчи ташкилот ва корхоналар
• иш ҳақи лойиҳаларини амалга оширувчи банк мижозлари.

1-номинация “Пластик карточкадан энг фаол фойдаланувчи”
Туронбанк томонидан 2009 йил 1 январгача эмиссия қилинган пластик карточкаларнинг ҳамма эгалари қатнашади
2009 йил 1 январдан 2009 йил 31 январгача энг кўп ҳажмда нақд пулсиз операцияларни амалга оширган шахслар ўртасида ўйналади

Ютуқлар қуйидаги миқдорларда белгиланган:

• Биринчи ўрин учун – 3 000 000, 00 сўм
• Иккинчи ўрин учун – 1 500 000, 00 сўм
• Учинчи ўрин учун - 500 000, 00 сўм

2-номинация “Савдо терминалидан энг фаол фойдаланувчи”
Туронбанкнинг барча савдо терминаллари қатнашади.
2009 йил 1 январдан 2009 йил 31 январгача энг кўп ҳажмда транзакцияларни амалга оширган корхона ва ташкилотлар ўртасида ўйналади.

Ютуқлар қуйидаги миқдорларда белгиланган:

• Биринчи ўрин учун – 3 000 000, 00 сўм
• Иккинчи ўрин учун – 1 500 000, 00 сўм
• Учинчи ўрин учун - 500 000, 00 сўм

3-номинация “Иш ҳақи лойиҳасини жорий этган энг фаол корхона”
Туронбанк пластик карточкалари ёрдамида иш ҳақининг бир қисмини 2008 йил октябр, ноябр, декабр ойларида берган барча корпоратив мижозлар қатнашади.

Корхонанинг бир ойлик иш ҳақи фондидан ўтказиладиган иш ҳақи ҳажми ҳисобга олинади.
Ютуқлар қуйидаги миқдорларда белгиланган:

• Биринчи ўрин учун – 3 000 000, 00 сўм
• Иккинчи ўрин учун – 1 500 000, 00 сўм
• Учинчи ўрин учун - 500 000, 00 сўм
Ютуқлар ўйини 2009 йил 6 февралда мустақил кузатувчилар
иштирокида ўтказилади. Ғолибларнинг номлари матбуотда эълон қилинади.

Қўшимча маълумотларни (+998 97) 700 – 55 – 55 телефони
ёки www. turonbank.uz сайти орқали олиш мумкин.

Манба: Банк матбуот хизмати


Похожие новости
Хусусий мулкчилик ва ҳудудлар иқтисодиётини инвестициялаш самарадорлигини ошириш – устувор вазифа

02.02.2009

Хусусий мулкчилик ва ҳудудлар иқтисодиётини инвестициялаш самарадорлигини ошириш – устувор вазифа

Респблика қимматбаҳо қоғозлар биржаси қатнашчиларининг маблағлари ҳажмига нисбатан янги талаблар қўйилмоқда

22.01.2009

Респблика қимматбаҳо қоғозлар биржаси қатнашчиларининг маблағлари ҳажмига нисбатан янги талаблар қўйилмоқда

Давлат буджети - мамлакатдаги иқтисодий соҳани тартибга солишга қаратилган энг муҳим механизмлардан бири

22.01.2009

Давлат буджети - мамлакатдаги иқтисодий соҳани тартибга солишга қаратилган энг муҳим механизмлардан бири



Система Orphus