Қимматли қоғозлар билан савдо қилиш электрон тизими

24.12.2008
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2007 йил 7 ноябрдаги ПҚ-726 сонли Қарори билан тасдиқланган 2007-2010 йилларда Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва ривожлантириш дастурига мувофиқ қимматли қоғозлар билан савдо қилиш электрон тизими кўламларини янада кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Унга мувофиқ, савдо ташкилотчилари тижорат банклари билан биргаликда буюртманомалар қабул қилиш пунктлари минтақавий тармоғини кенгайтиришлари лозим.

Миллий банк билан “Элсис-Савдо” ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик тўғрисида тузилган шартнома асосида янги дастурий маҳсулотлардан фойдаланиб ишловчи буюртмалар қабул қилиш пунктлари (БҚП) тармоғини ташкил этиш ишлари бошланган.

Банкларнинг бўлимлари ва филиаллари ҳузурида ташкил этилаётган БҚПларнинг асосий вазифаларидан бири мижозлардан қимматли қоғозлар сотиб олиш ёки сотиш учун буюртманомалар қабул қилишдан иборатдир. БҚПларда қўлланилаётган дастурий таъминот буюртманомаларни реал вақт режимида топшириш имконини беради. Жўнатилган буюртманомалар, белгиланган тартибда зарур процедуралар бажарилганидан кейин, биржадан ташқари савдолар электрон тизимида қатнашади. Агар буюртманома қондирилган бўлса, у ҳолда мижоз ўзи буюртманома берган БҚПдан шу битимга тегишли барча ҳужжатларни ва ахборотни олиши мумкин.

Миллий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси ҳузуридаги БҚПда ўрнатилган дастурий таъминот тест синовларидан муваффақиятли ўтказилди. Унинг натижалари юксак даражада ташкиллаштирилган, кенг тармоқли, ишончли биржадан ташқари бозор яратиш учун реал имконият борлигини кўрсатди. Ҳозирги кунда банк бўлим ва филиаллари ҳузурида буюртманомалар қабул қиладиган 5та пункт ишлаб турибди. 2008 йилнинг охирига бориб, Миллий банкнинг барча бўлим ва филиалларида БҚПлар очиш режалаштирилмоқда.
Мижозлар қимматли қоғозлар олди-сотдисини ташкил этиш борасида БҚПлар кўрсатадиган хизматлардан фойдаланиш билан бир қаторда қимматли қоғозларни харид қилиш ва сотиш учун берилган буюртманомалар рўйхати (листинг) тўғрисида ахборот олишлари, “Элсис-Савдо” ҳамда ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг иш тартиби ва БҚП тўғрисидаги низом билан танишишлари мумкин.

Банк бўлимларида очилаётган БҚПлар орқали қимматли қоғозлар харид қилиш ва сотишни ташкил этишнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, бу ерда олди-сотдини ташкил қилиш қулайлигидан ташқари, маблағ эгаси депозит, қимматли қоғозларга қўйилмалар бўйича хизматлар каби ва бошқа таклиф этилаётган банк маҳсулотлари орасидан ўзи учун энг манфаатлисини танлаш, шунингдек шу жойнинг ўзида ўз жамғармаларини бошқа банк маҳсулотига ўтказиш имкониятига эга бўлади.

БҚПларнинг мижозлар билан муносабатлари шартномавий асосда олиб борилади. БҚПларда мижозлар учун рўйхатга олиш карточкаси тўлдирилади. Депозитарийда мижозлар учун “депо” ҳисобварақларини очиш ҳамда “депо” ҳисобварағидан кўчирма тақдим этиш мажбурийдир. Бундан ташқари, юридик шахслардан улар давлат рўйхатидан ўтгани тўғрисидаги гувоҳномани, ваколатли шахсга берилган ишончномани, имзолар намуналари қўйилган карточка ҳамда биринчи ва иккинчи шахсни тайинлаш тўғрисидаги буйруқни тақдим этиш талаб қилинади. Жисмоний шахслардан паспорт нусхасини топшириш ҳамда банкда ҳисоб-китоб варағи очиш талаб қилинади. Расмийлаштириладиган ҳужжатларнинг бундай тўпламига доир талаб фақат БҚПга биринчи марта мурожаат қилаётган мижозларга тегишлидир. Кейинчалик ҳар сафар мурожаат қилганда қимматли қоғозлар сотиб олиш/сотиш учун буюртманоманинг ўзини бериш кифоя.

Миллий Банк матбуот хизмати




Похожие новости
Хусусий мулкчилик ва ҳудудлар иқтисодиётини инвестициялаш самарадорлигини ошириш – устувор вазифа

02.02.2009

Хусусий мулкчилик ва ҳудудлар иқтисодиётини инвестициялаш самарадорлигини ошириш – устувор вазифа

Респблика қимматбаҳо қоғозлар биржаси қатнашчиларининг маблағлари ҳажмига нисбатан янги талаблар қўйилмоқда

22.01.2009

Респблика қимматбаҳо қоғозлар биржаси қатнашчиларининг маблағлари ҳажмига нисбатан янги талаблар қўйилмоқда

Давлат буджети - мамлакатдаги иқтисодий соҳани тартибга солишга қаратилган энг муҳим механизмлардан бири

22.01.2009

Давлат буджети - мамлакатдаги иқтисодий соҳани тартибга солишга қаратилган энг муҳим механизмлардан бири



Система Orphus