Буюк Британиянинг икки йирик банки хисобланмиш HBOS ва RBS октябрь ойи ўрталарида деярли инқироз кўчасига кириб қолган эди.
Хар иккала банк дунё кредит инқирозига дуч келган бир пайтда қисқа муддатли молиялаштиришга эга бўлиш масаласида айрим қийинчиликларга дуч келишиб ыолди. ВВС ахборот агентлигининг маълумот беришича, агар банклар зарур бўлган молиявий мададга эга бўлмаганларида, иныирозга учраши мумкин эди.
Бу банклар давлат қарзлари ва кафолатлари йўли билан қўшимча сармоя олишга мажбур бўлишди.
Буюк Британия Молия Вазирлиги ва Англия Банки иккала банкка ўз банк тизимларини барқарорлаштириб олишлари ҳамда HBOS ва RBSни инқироздан қутқариб қолишлари учун 350 млрд. Фунт стерлинг миқлорида молиявий ёрдам беришди.
Англия Банки бошқарувчиси ўринбосари сэр Жон Жив шундай деди: “Банкларни ўйлаш учун ниҳоятда кам фурсати қолган эди. Ҳукумат ёрдам бера олиши мумкинлигини ҳақидаги ўз шартларини эълон қилди. Банклар эса бу таклифга рози бўлишди.”
Шунингдек, Сэр Жоннинг таъкидлашича, RBSнинг раҳбари Фред Гудвин ҳукуматнинг қўллаган ушбу чора-тадбирларини “музокара эмас, балки юриб кетаётган автомобилдан ўқ узиш” деб баҳлолаган.
Эндиликда RBS ҳукуматдан 20 млрд. Фунт стерлинг олади ва банк акцияларининг 58% солиқ тўловчиларга тегишли бўлади.
Шу билан бирга, HBOS ва Lloyds TSB ҳам 17 млрд. Фунт стерлинг оладиган бўлди. Убу молиявий ёрдамнинг катта қисми эса HBOS улушига тўғри келади.
Манба: bankir.ru
03.03.2009
ЕТТБ Ўзбекистондаги етакчи кабель ишлаб чиқарувчи корхонани кенгайишини қўллаб-қувватлайди
18.02.2009
Ўзбекистон Миллий банки: ҳар бир мижоз манфаати учун
08.01.2009
Аҳоли омонатлари кафолатининг янги даври
HBOS ва RBS инқироз арафасида эди