Капиталбанк и немецкий банк Helaba подписали соглашение о торговом кредитовании Подробнее

“InfinBANK”дан янги йил омонати

05.01.2009
Юртимизда Янги йил байрами кезиб юрган бир пайтда “Invest Finance Bank” хусусий очиқ акциядорлик-тижорат банки аҳоли учун «Infin-Янги йил» номли миллий валютадаги янги омонатни ҳаётга татбиқ этди. Сақланиш муддати 3 ой этиб белгиланган мазкур омонатга йиллик 28 фоиз миқдорида устама тўланади. Омонатнинг энг кам бадал суммаси 100 минг сўмни ташкил қилади.
Шунингдек, бугунги кунда банкда миллий валютадаги иккита омонат ҳам мавжуд бўлиб, улардан айниқса “Infin-Биринчи” (йиллик устамаси 18 фоиз), омонатига аҳоли қизиқиши юқори бўлмоқда. Шунингдек, аҳоли банкнинг “Infin-Жамғарма” (устамаси 10 фоиз) омонатига ҳам маблағ қўйиб, қўшимча даромад топиш имкониятига эга.

Банкда аҳоли учун хорижий валютадаги (АҚШ долларидаги) “Infin-Гарант” номли 4 та омонат ҳам таклиф этилмоқда. Уларга йиллик 4, 6, 7, 10 фоиз миқдорида устама фоизлар белгиланган. Бундан ташқари, балоғат ёшига тўлмаган, яъни 16 ёшгача бўлган болалар номига очилиши белгилаб қўйилган “Infin-Опекун” омонати ҳам амал қилиб келаётган бўлиб, унга маблағларни қанча муддатга қўйилганига қараб йиллик 3-6 фоиз миқдорида устама олиш мумкин. Мазкур омонатда маблағларни сақлашнинг энг кам муддати 1 йилни ташкил этади.
Умуман айтганда, “Invest Finance Bank” ХОАТБ аҳоли ишончини қозониш, мижозларга қўшимча қулайликлар яратиш йўлида янги омонат турларини жорий этишга алоҳида аҳамият қаратаяпти. Бу эса, банкка аҳоли қўлидаги бўш пул маблағларини кўпроқ жалб этилишига хизмат қилиб, ўз навбатида бу аҳолининг қўшимча даромад манбаига эга бўлишларига ҳам замин яратмоқда.

Акмал НАЗАРОВ.


Похожие новости
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

04.09.2009

«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

04.09.2009

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади

04.09.2009

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади



Система Orphus