JET: Вклады в сумах или долларах: что выгоднее в Узбекистане? Подробнее

Қимматли қоғозлар савдоси такомиллашмоқда

08.01.2009
Бугунги кунда тижорат банклари республика фонд бозори савдо ташкилотчилари билан биргаликда буюртманомалар қабул қилиш пунктлари минтақавий тармоғини кенгайтириш бўйича муайян ишларни олиб бормоқда.

“2007-2010 йилларда Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва ривожлантириш дастури”га мувофиқ ишлаб чиқилган қимматли қоғозлар билан савдо қилиш электрон тизими кўламларини янада кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ижроси, шунингдек, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида ҳам намунали йўлга қўйилган.

Хусусан, ТИФ Миллий банки банклараро электрон савдо тизими бўлган “Элсис-Савдо” билан ўзаро ҳамжиҳатлик тўғрисида шартнома тузиб, шу асосда янги дастурий маҳсулотларини ишга туширган ҳолда буюртмалар қабул қилиш пунктлари (БҚП) тармоғини ташкил этмоқда.
Ҳозирда банкнинг аксарият бўлим ва филиаллари ҳузурида ташкил этилаётган БҚПлар ўз вазифасига мувофиқ, мижозлардан қимматли қоғозлар сотиб олиш ёки сотиш учун буюртманомалар қабул қилмоқда. БҚПларда қўлланилаётган дастурий таъминот буюртманомаларни реал вақт режимида топшириш имконини беради. Жўнатилган буюртманомалар, белгиланган тартибда зарур амалиётлар бажарилганидан кейин, биржадан ташқари савдолар электрон тизимида қатнашади. Агар буюртманома қондирилган бўлса, у ҳолда мижоз ўзи буюртманома берган БҚПдан шу битимга тегишли барча ҳужжатларни ва ахборотни олиши мумкин.

Миллий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси ҳузуридаги БҚПда ўрнатилган дастурий таъминот тест синовларидан муваффақиятли ўтказилди. Унинг натижалари юксак даражада ташкиллаштирилган, кенг тармоқли, ишончли биржадан ташқари бозор яратиш учун реал имконият борлигини кўрсатди. Ҳозирги кунда банк бўлим ва филиаллари ҳузурида буюртманомалар қабул қиладиган 5та пункт ишлаб турибди. 2009 йилда БПҚлар Миллий банкнинг барча бўлим ва филиалларида ишга туширилиши режалаштирилмоқда.

Мижозлар қимматли қоғозлар олди-сотдисини ташкил этиш борасида БҚПлар кўрсатадиган хизматлардан фойдаланиш билан бир қаторда қимматли қоғозларни харид қилиш ва сотиш учун берилган буюртманомалар рўйхати (листинг) тўғрисида ахборот олишлари, “Элсис-Савдо” ҳамда ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг иш тартиби ва БҚП тўғрисидаги низом билан танишишлари мумкин.

Банк бўлимларида очилаётган БҚПларнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, бу ерда маблағ эгаси депозит, қимматли қоғозларга қўйилмалар бўйича хизматлар каби ва бошқа таклиф этилаётган банк маҳсулотлари орасидан ўзи учун энг манфаатлисини танлаш, шунингдек, шу жойнинг ўзида ўз жамғармаларини бошқа банк маҳсулотига ўтказиш имкониятига эга бўлади.

БҚПларнинг мижозлар билан муносабатлари шартномавий тарзда олиб борилади. БҚПларда мижозлар учун рўйхатга олиш карточкаси тўлдирилади. Депозитарийда мижозлар учун “депо” ҳисобварақларини очиш ҳамда “депо” ҳисобварағидан кўчирма тақдим этиш мажбурийдир. Бундан ташқари, юридик шахслардан улар давлат рўйхатидан ўтгани тўғрисидаги гувоҳномани, ваколатли шахсга берилган ишончномани, имзолар намуналари қўйилган карточка ҳамда биринчи ва иккинчи шахсни тайинлаш тўғрисидаги буйруқни тақдим этиш талаб қилинади. Жисмоний шахслардан паспорт нусхасини топшириш ҳамда банкда ҳисоб-китоб варағи очиш талаб қилинади. Расмийлаштириладиган ҳужжатларнинг бундай тўпламига доир талаб фақат БҚПга биринчи марта мурожаат қилаётган мижозларга тегишлидир. Кейинчалик ҳар сафар мурожаат қилганда қимматли қоғозлар сотиб олиш/сотиш учун буюртманоманинг ўзини бериш кифоя.

Юлдуз ЗОКИРОВА.
«Банк аборотномаси»



Похожие новости
Пластик карточкалар – оддий ечим

09.02.2009

Пластик карточкалар – оддий ечим

Халқаро валюта фонди иқтисодий ўсиш башоратиини камайтирди

09.02.2009

Халқаро валюта фонди иқтисодий ўсиш башоратиини камайтирди

3-Вена банк Форуми

04.02.2009

3-Вена банк Форуми



Система Orphus