JET: Являются ли игры Hamster Kombat и Notcoin законными? Подробнее

Янги йилга янги совғалар

08.01.2009
Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тижорат банклари томонидан жадаллик билан амалга оширилмоқда. Хусусан, “Ғаллабанк” республика акциядорлик-тижорат банки томонидан мазкур хизмат турини аҳоли ўртасида янада оммалаштириб, фойдаланувчилар сафини кенгайтириш мақсадида турли лойиҳалар жорий қилинмоқда.

Банк ўтган 2008 йилнинг 1 сентябридан 25 декабрига қадар электрон карточкалардан фойдаланувчиларни рағбатлантириш мақсадида “Янги йилга янги совғалар” шиори остида акция ўтказди. “Энг фаол пластик карточка эгаси”, “Энг фаол терминал эгаси” ҳамда “Иш ҳақи” лойиҳасининг энг фаол иштирокчиси” номинациялари бўйича ўтказилган ушбу тадбирда 20га яқин пластик карточка эгалари “Ғаллабанк” томонидан тақдим этилган қимматбаҳо совғалар соҳиби бўлишди.

Банк аҳолига замонавий хизмат турларини таклиф қилиш, хусусан, улар ўртасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимининг фаол йўлга қўйилишини таъминлаш борасида олиб бораётган қатор чора-тадбирлар режасини 2009 йилда ҳам узвий давом эттиришни режалаштирган.
Бугунги кун ҳолатига “Ғаллабанк” томонидан муомалага чиқарилган пластик карточкаларни сарҳисоб қиладиган бўлсак, банкнинг барча филиалларида 85 минг дона шундай карточкалар амалда эканлигининг гувоҳи бўламиз. Банк ушбу сўм карталаридан аҳолининг самарали фойдаланиши учун ўтган 2008 йилнинг ўзида жойларга 400дан ортиқ савдо терминалларини ўрнатди. Ҳозирда ушбу банк мижозлари хизматида бўлган 1152та терминаллар орқали амалга оширилган пул айланмалари 2008 йил бошига нисбатан 2,5 ҳамда пластик карточкалар бўйича қолдиқ сумма 2 баробар ошишига эришилди.

Ширин БАЙСЕНОВА.
«Банк аборотномаси»



Похожие новости
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

04.09.2009

«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

04.09.2009

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади

04.09.2009

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади



Система Orphus