JET: Вклады в сумах или долларах: что выгоднее в Узбекистане? Подробнее

Кичик банкнинг катта имконияти

08.01.2009
Бундан ўн йил муқаддам Республика Марказий банкининг минимал талаблари доирасида таркиб топган “Ўктамбанк” хусусий очиқ акциядорлик-тижорат банки бугун кичик тижорат банклари орасида капиталлаштиришнинг энг юқори даражасига эга муассасаси сифатида эътироф этилмоқда. Банкнинг бундай натижага эришишига асос бўлувчи омил сифатида муассаса томонидан ишланган пухта стратегия ва жамоада ташкил қилинган мўътадил иш муҳити, десак адашмаймиз.

Хусусан, “Ўктамбанк” жамоасининг аниқ мақсадга йўналтирган изчил меҳнати унинг бугун молиявий кўрсаткичлари бир неча бараварга ошишини таъминлади. Жумладан, 1998 йилда жами 22 млн. сўмлик устав капитал билан таъсис этилган мазкур банк активи 2008 йилнинг 1 декабр ҳолатига 37 ,5 млрд. сўмни, қўлга киритган соф фойдаси эса 1,3 млрд. сўмни ташкил этди.

Муассасанинг асосий акциядорлари жисмоний шахслар ҳисобланиб, уларнинг банк капиталидаги улуши 51 фоиздан иборатдир. Сифатли молиявий маҳсулотлар, янгидан-янги хизмат турларининг жорий этилиши ҳамда бошқа молиявий муассасалар билан шерикчилик муносабатларнинг ўрнатилиши банкнинг устав ва хусусий капиталини йилдан-йилга ошириб бормоқда. Хусусан, 2008 йилнинг 11 ойи давомида “Ўктамбанк”нинг таркиб топтирилган устав капитали 7, 4 млрд. сўмни ташкил қилди.
Банк хизматлари доирасидан чет эл валютасидаги операциялар, халқаро пул жўнатмалари, иқтисодий фаолият субъектларига кредитлар бериш, республика аҳолисига муддатли пул омонатларини тақдим этиш кабилар ўрин олган бўлиб, улардан бугунги кунда 2 мингдан ортиқ турли мулк шаклига эга мижозлар унумли фойдаланиб келмоқда.

Шунингдек, “Ўктамбанк” нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимига талаб тобора кучайишини ҳисобга олиб банклараро тўлов тизимида мустақил иштирок этиш мақсадида ўз пластик карточкаларини муомалага чиқарди. Банк диққат-эътиборида мунтазам равишда омонатлар ва хизматлар бозори мониторингини олиб бориш, депозит шартлари бўйича мижозларнинг муайян талабларини ўрганиш ва шу асосда турли молиявий маҳсулотларни жорий этиш туради. Банк томонидан шундай мақсадлар доирасида ишлаб чиқилган депозитлари бугун 15 хилдан иборат бўлиб, улардан тушган аҳоли омонатлари қолдиғи 2008 йилнинг 1 декабр ҳолатига 1 017,2 млн. сўмни ташкил этди.
Ҳозирда “Ўктамбанк” асосий эътиборни истеъмол кредитига қаратган ҳолда мижозларнинг автомобиль ва уй-жой сотиб олишга бўлган қизиқишини ўрганиб бормоқда. Бундан ташқари, банк сармоялари бугун корхоналарнинг айланма маблағларини тўлдириш, амалдаги ишлаб чиқариш қувватларини замонавийлаштириш ва янгиларини яратишга ҳамда савдо ва озиқ-овқат корхоналари фаолиятини кенгайтиришга йўналтирилмоқдаки, бунинг натижасида банкнинг жами кредит қўйилмалари ҳажми 2008 йилнинг 1 декабр ҳолатига 28 390,5 млн. сўмни ташкил этди.

Банк мижозларга кредит ажратар экан, қарз олувчининг ўсиш ва ривожланишида дуч келадиган муаммоларига бепарво қараб туролмайди. Айнан шундай эътибор ва ёрдам туфайли банк мижозлари у билан бирга ривожланиб, янги даражаларга кўтарилиб бормоқда. Бу “Ўктамбанк”нинг мижозлар билан узоқ муддатга ишончли молиявий ҳамкорликни йўлга қўйишига асос бўлмоқда.
Айтиш жоизки, банк кредит сиёсатидаги яна бир муҳим жиҳат муассасанинг фермер хўжаликлар билан яқин ҳамкорликда ишлаши саналади. Хусусан, “Ўктамбанк” Қашқадарё вилоятида пахта ва ғалла ҳосили етиштириш учун моддий таянч сифатида муносиб ҳисса қўшмоқда. Бунга мисол ўрнида банкнинг 2008 йилги давлат ҳосили учун 2 856,6 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратганлигини келтириш мумкин. Банк 2009 йилнинг “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили”да ҳам ушбу тармоққа янада кўпроқ эътибор қаратишни фаолиятининг муҳим йўналишлари сифатида белгилаб олди.

Банк шунингдек, миллий молиявий бозорда тобора ўсиб бораётган эҳтиёжларни ҳисобга олиб, яқин келажакда чакана хизматлар доирасини янада кенгайтиришни ва маҳсулотлар тизимини шакллантиришни режалаштирган. Бундан ташқари, “Ўктамбанк” кредитлар бозорида ҳам фаол бўлиш ва ҳақиқий замонавий молиявий муассаса сифатида фаолият юритиш мақсадида ипотека кредитлари берилишини режалаштирган. Бу хизматни йўлга қўйишда банкда етарлича имконият мавжуддир.

Наргиз АҲМЕДОВА.
«Банк аборотномаси»


Похожие новости
ЕТТБ Ўзбекистондаги етакчи кабель ишлаб чиқарувчи корхонани кенгайишини қўллаб-қувватлайди

03.03.2009

ЕТТБ Ўзбекистондаги етакчи кабель ишлаб чиқарувчи корхонани кенгайишини қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистон Миллий банки: ҳар бир мижоз манфаати учун

18.02.2009

Ўзбекистон Миллий банки: ҳар бир мижоз манфаати учун

Аҳоли омонатлари кафолатининг янги даври

08.01.2009

Аҳоли омонатлари кафолатининг янги даври



Система Orphus